phone (+99871) 217-30-65
Мобил версияси Хира курадиганлар учун

(.pdf)  Yuqlab olish

 

 

 

(.pdf)  Yuqlab olish

 

 

 

(.pdf)  Yuqlab olish

 

 

 

(.pdf)  Yuqlab olish

 

 

 

(.pdf)  Yuqlab olish

 

 

 

"Фарход дехкон бозори" АЖда ўтказилган мажлис баёни (28.08.2019)  (.pdf)  Yuqlab olish 

     «FARXOD DEHQON BOZORI» ochiq aksiayadorlik jamiyati

акциядорларининг 2017 йил якунлари бўйича навбатдаги

умумий йиғилиши

Б А Ё Н И

         18 апрел 2018 йил                                                       Тошкент шаҳри.

        

              «FARXOD DEHQON BOZORI» ochiq aksiayadorlik jamiyati акциядорларининг 2017 йил якунлари бўйича навбатдаги умумий йиғилиши Тошкент шаҳар Учтепа туман Чилонзор Г9А мавзесида жамиятнинг маъмурий биносида 2018 йил 18 апрелда ўтказилди. Жамиятда овоз берувчи акцияларнинг умумий сони 43 784 300 тани ташкил этади. Умумий йиғилишда 43 514 800 та овозга эга бўлган Тошкент шаҳар Хокимияти номидан ишончнома асосида Б. Хайдаров, 45154 та овозга эга бўлган “Тошбозорсавдо” уюшмаси номидан ишончнома асосида Камолов Т.К. ва 3877 та овозга эга бўлган 8 та жисмоний шахс –акциядорлар қатнашди. Умумий йиғилиш ўтказиш учун кворум 99,49 фоизни (43 563 831 та овоз) ташкил этди.  

                  Йиғилишда раисликни Кузатув кенгаши раиси Гиясов С.Қ. олиб борди.

                  Гиясов С.Қ. йиғилиш ўтказиш учун кворум 99,49 фоиз бўлганлигини ва йиғилишни очиш ҳақида таклиф тушганлигини маълум қилди ва йиғилишни очиш учун овозга қўйди.

                Йиғилиш қатнашчилари бир овоздан йиғилишни очиш учун овоз бердилар.

                Гиясов С.Қ. йиғилиш раёсатига 3 киши: Хайдаров Б.А., Гиясов С.Қ., Камолов Т.К. номзодлари таклиф этилганлигини билдириб овозга қўйди.

         Йиғилиш қатнашчилари томонидан номзодлар бир овоздан қабул қилинди.

         Йиғилишга котиб этиб Артиков А.А. номзоди таклиф этилди ва йиғилиш қатнашчилари томонидан бир овоздан қабул қилинди.

                Гиясов С.Қ. йиғилишда акциядорлар хисобини олиб бориш, овоз бериш бюллетенларини тарқатиш, овозлар сонини санаш учун жамият Кузатув кенгаши томонидан тузилган саноқ комиссияси таркибини тасдиқлашни айтиб, саноқ комиссияси номзодлигига таклиф этилган Н. Шукурова, Х. Турсунов, Б. Хайдаров ларнинг номзодларини овозга қўйди.

                Саноқ комиссияси таркиби бир овоздан қабул қилинди.

         Йиғилиш раиси Гиясов С.Қ. йиғилиш кун тартибига Кузатув кенгаши томонидан қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қилди:

             1. «Фарход дехкон бозори» АЖнинг директори ва Кузатув кенгашининг 2017 йил иш фаолияти юзасидан хисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги хисоботларини эшитиш.

              2. Жамиятнинг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш.

              3. Жамият Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.

           4. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.

           5. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари хисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.

           6. Жамиятнинг 2018 йилга мўлжалланган “Бизнес режа”сини ҳамда “даромадлар ва харажатлар сметаси”ни тасдиклаш.

           7. Жамият директори меҳнат шартномасини узайтириш.

           8. Жамият Кузатув кенгашини сайлаш.

            9. Жамият Тафтиш комиссиясини сайлаш.

           10. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини бахолаш натижаларини кўриб чиқиш.

           11. Эгаси ёки эгасининг қонуний хуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан 3 йил мобайнида талаб қилиб олинмаган дивидентларни жамият ихтиёрида қолдириш.

             Йиғилиш раиси Гиясов С.Қ. кун тартибини тасдиклаш учун овозга қўйди ва таклиф йиғилиш қатнашчилари томонидан бир овоздан қабул қилинди.

         Йиғилиш қатнашчилари томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан регламент хақида келишиб олинди.

            Биринчи масала юзасидан - 15 минут, қолган маърузаларга 5 минутдан, муҳокамада сўзга чиқувчилар учун 5 минутгача вақт ажратишга келишиб олинди. Саноқ комиссияси раиси Хайдаров Б.А. томонидан йиғилиш мухокамасига қўйилган масалалар юзасидан бюллетенлар ёрдамида овоз бериш тартиби бўйича тушунтириш берилди.

            Биринчи масала юзасидан жамият директори Б.Б. Таиров сўзга чиқиб, 2017 йил давомида бозор маъмурияти жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида хисобот берди. Хисоботда жамиятнинг жами даромади 2017 йил учун 5 068 835,0 минг сўм режалаштирилган бўлиб амалда 5 230 886,0 минг сўмга яъни 162 051,0 минг сўмга ошириб бажарилгани, шу жумладан бир маротабалик жой хақи, хизмат хақи, автотураргох хизмати тушумлари, ижара хақи, инфратузилма тўловлари ва бошка даромадлар режага нисбатан ошириб бажарилгани таъкидлаб ўтилди. Жами харажатлари режадаги 1 702 380,1 минг сўм ўрнига 1 920 403,6 минг сўмни яъни 218 936,4 минг сўмга ортиқ бўлган. Жамиятнинг соф фойдаси режадаги 489 891,0 минг сўм ўрнига 341 954,6 минг сўмга, яъни 147 936,4 минг сўмга кам бажарилган. Бунинг асосий сабаби 2016 йилда “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Учтепа филиалидан бозор худудида таъмирлаш ишлари учун олинган банк кредити ва фоизлари ўтган йил давомида қайтариш мажбурияти борлиги сабабли юзага келгани таъкидланди.

         Бозор маъмурияти томонидан дебитор ва кредитор карзларни камайтириш бўйича олиб борилган чора-тадбирлар натижасида муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик карзлари асосан бартараф килинди.

         Асосий эътибор бозорда сотувчи ва тадбиркорлар, фермер хўжаликларнинг вакиллари, махсулот етиштирган деҳқонлар ва харидорларга зарур шароитлар яратиш, маҳсулотларга бўлган нарх-навони сунъий равишда ошиб кетишини олдини олиш, бозор санитария холатини талаб даражада бўлишини таъминлаш, савдо расталаридаги сотувчилар томонидан Савдо қоидаларини тўлиқ бажарилишини таъминлашга қаратилди. Йил бошланишида бозорнинг янги паспорти, савдо ўринлари дислокацияси ишлаб чиқилди. Худудда жойлашган хусусий мулк эгаларидан бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик тўловлари ундириш ишлари олиб борилгани ва бозор маъмурияти томонидан амалга оширилган бир қанча тадбирлар хақида батафсил маълумот берилди.

           Биринчи масала юзасидан Кузатув кенгаши раиси С.Қ. Гиясов сўзга чиқиб, йил давомида жамият Кузатув кенгаши томонидан олиб борилган ишлари юзасидан тайерланган хисобот билан таништирди. Хисоботда қуйидагилар таъкидлаб ўтилди. Жамият фаолиятига умумий йиғилиш томонидан берилган ваколат доирасида умумий раҳбарликни Кузатув кенгаши олиб борди. 2017 йил 29 июнда умумий йиғилиш қуйидаги бешта аъзодан иборат: Гиясов С.Қ.- Учтепа туман хокимининг биринчи ўринбосари, Хакимов Р.А.- Ўзбекистон “Пазандалар” уюшмаси раисининг ўринбосари, Сайдахмедов О.А. “Тошбозорсавдо” уюшмаси бош мутахассиси, Хикматуллаев З.Учтепа туман савдо департаменти бошлиғи, С.З. Мирзадияров Тошкент шаҳар хокимияти савдо департаменти бўлим бошлиғи таркибида Кузатув кенгаши сайланиб, кенгаш раиси этиб С.Қ. Гиясов сайланди. Ўтган давр мобайнида Кузатув кенгаши томонидан жамиятнинг ҳар чоракдаги молиявий-хўжалик фаолияти якунлари кўриб чиқилди, бозор молиявий холатини барқарорлигини таъминлаш мақсадида катта маблағ сарф қилинадиган сарф-харажатлар Кузатув кенгашида кўриб чиқилгандан кейин амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талаблари асосида Кузатув кенгаши томонидан 2018 йилга мўлжалланган “Бизнес-режа” ўтган йилнинг ноябр ойида мухокама қилиниб маъқулланди ва бугунги умумий йиғилишга тасдиқлаш учун тақдим этилмоқда.

           Йиғилиш раиси хисоботларни тасдиқлаш бўйича акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларини қайд этишларини сўради.

             Иккинчи масала юзасидан жамият юрисконсульти А.А. Артиков сўзга чиқиб жамиятнинг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти бўйича   «КОНСАУДИТИН-ФОРМ» аудиторлик агентлиги томонидан аудиторлик текшируви ўтказилганлигини ва 30 март куни текширув натижалари якунлангани, унга кўра жамиятнинг молиявий холати бухгалтерия хужжатларида хаққоний кўрсатилганлиги, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик талабларига жавоб бериши таъкидланиб ижобий бахо берганини билдириб, аудиторлик хулосасини тасдиқлаш таклифини киритди.

           Йиғилиш раиси ушбу масала бўйича акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларини қайд этишларини сўради.

                Учинчи масала юзасидан, жамият юрисконсульти А.Артиков сўзга чиқиб, мажлис қатнашчиларини жамият Тафтиш комиссиясининг ўз ваколатига киритилган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этиши юзасидан тайёрлаган хулосаси билан таништирди. Хулосада “Фарход дехқон бозори” АЖнинг 2017 йил якунлари бўйича молиявий хисоботи мухим жихатлари бўйича унинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини хаққоний акс эттириши ва бухгалтерия хисоби тўғрисидаги қонун хужжатлари талабларига мувофиқ келиши кўрсатилгани таъкидлаб ўтилди ва уни тасдиқлаш таклифи киритилди.

             Йиғилиш раиси ушбу масала бўйича акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларини қайд этишларини сўради.

      Тўртинчи масала юзасидан жамият бош хисобчиси Н.В. Ким жамиятнинг 2017 йил молиявий-хўжалик хисоботи якуни бўйича тайёрланган жамият йиллик баланси ва йиллик ҳисоботи билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди ва 2017 йил баланси ва йиллик ҳисоботини тасдиқлаш таклифини киритди.

          Йиғилиш раиси ушбу масала бўйича акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларини қайд этишларини сўради.

               Бешинчи масала юзасидан жамият бош хисобчиси Н.В. Ким жамиятнинг 2017 йил якунлари буйича соф фойда режаси 489 891,1 минг сўм миқдорида белгиланган бўлиб амалда бажарилиши – 341 954,6 минг сўмни ташкил этди, яъни 147 936,4 минг сўмга бажарилмай қолган. Соф фойда режасининг бажарилмаганлигининг асосий сабаби, бозор худудида таъмирлаш ишлари учун 2016 йил “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Учтепа филиалидан олинган кредитини фоизлари билан 2017 йил давомида қайтарилганлиги (200 000,0 минг сўм) ва сметада кўзда тутилмаган, лекин жамият фаолияти учун зарур бўлган ва Кузатув кенгаши мажлисида муҳокама қилиниб розилик олинган баъзи харажатларни (55 800,0 минг сўм) юзага келганлигидир.

              Соф фойданинг 20 000,0 минг сўмини жамиятнинг заҳира жамғармасига, 60 фоизини яъни 218 000,0 минг сўмини акциядорларга дивиденд сифатида тўлашга, қолган 103 900,0 минг сўмини жамиятнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга (банкдан олинган кредитни қайтариш, “Элга хизмат Фарход” ШКнинг қарзини қайтариш ва бошқа вазифаларга) йўналтириш таклифи киритилди.

             Йиғилиш раиси ушбу масала бўйича акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларини қайд этишларини сўради.

          Олтинчи масала юзасидан жамият бош хисобчиси Н.В. Ким сўзга чиқиб жамиятнинг 2018 йилга мўлжалланган “Бизнес-режа”си ҳамда “даромадлар ва харажатлар смета”си ишлаб чиқилгани ва 2017 йил 30 ноябрда бўлиб ўтган Кузатув кенгашининг мажлисида мухокама қилиниб маъқуллангани таъкидлаб ўтилди. “Бизнес-режа”ни ҳамда “даромадлар ва харажатлар сметаси”ни ишлаб чиқишда бозор даромадларини ошириш, харажатларни имкон даражасида камайтириш, соф фойда режасини бажариш каби масалаларга алоҳида эътибор берилди. Умумий йиғилиш қатнашчиларидан тақдим этилган “Бизнес-режа”ни ҳамда “даромадлар ва харажатлар смета”сини тасдиқлаш таклифи киритилди.

             Йиғилиш раиси ушбу масала бўйича акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларини қайд этишларини сўради.

                Еттинчи масала юзасидан Кузатув кенггаши раиси сўзга чиқиб, “Фарход деҳқон бозори” акциядорлик жамияти директори Б.Б. Таиров 2017 йилнинг 1 майидан директор в.б. бўлиб тайинланиб, 2017 йилнинг 29 июнида акциядорларнинг 2016 йил якуни бўйича ўтказилган умумий йиғилишида директор лавозимига сайлангани, ўтган давр давомида Б.Б. Таиров ўз фаолиятида асосий эътиборни бозорда сотувчи ва тадбиркорлар, фермер хўжаликларнинг вакиллари, махсулот етиштирган деҳқонлар ва харидорларга зарур шароитлар яратиш, маҳсулотларга бўлган нарх-навони сунъий равишда ошиб кетишини олдини олиш, бозор санитария холатини талаб даражада бўлишини таъминлаш, савдо расталаридаги сотувчилар томонидан Савдо қоидаларини тўлиқ бажарилишини таъминлаш, корпоратив бошқарув тизимини амалиётга татбиқ этишга қаратгани таъкидлаб ўтилди.

                 Жамиятнинг 2017 йилдаги асосий кўрсаткичи бўлган даромадлар режаси орттириб бажарилди. Бундан ташқари мажбурий ажратмалар ва бюджетга ўтказиладиган солиқ кўрсаткичлари режага нисбатан ошириб бажарилди.

               Шу билан бирга бозор фаолиятида бир қатор ечимини топиш лозим бўлган муаммолар мавжуд бўлиб, Б.Б. Таиров томонидан улар қисқа муддатларда ижобий ҳал бўлишига ишонч билдирилди.

             Юқорида келтирилганларни инобатга олиб “Фарход деҳқон бозори” акциядорлик жамиятининг хозирда ишлаб турган директори Б.Б. Таировни ишга ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини яна бир йилга, акциядорларнинг 2018 йил якуни бўйича навбатдаги умумий йиғилиши ўтказиладиган кунга қадар узайтириш мақсадга мувофиқ деб хисоблаб ва у билдирилган ишончни оқлайди деб ишонч билдирилди.

             Йиғилиш раиси ушбу масала бўйича акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларини қайд этишларини сўради.

                Саккизинчи масала юзасидан Кузатув кенгаши раиси сўзга чиқиб, Тошкент шаҳар ҳокимияти маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги № 04-835 сонли хатида   Тошкент шаҳар хокимияти жамиятнинг 43 563 831 дона оддий эгасининг номи ёзилган акцияларига эгалик қилиши, Тошкент шахар ҳокимининг 2018 йил 2 февралдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплексларидаги Тошкент шахар ҳокимиятига тегишли акциялар ҳамда улушлардан самарали фойдаланиш тўғрисида”ги 180-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 63-моддасига асосан қуйидаги номзодларни жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолигига номзод сифатида қуйидаги масъул шахслар киритилиши сўралганлигини таъкидлаб ўтди:   1. Гиясов Садриддин Қутбиддинович- Учтепа туман хокимининг биринчи ўринбосари, Қодиров Мўмин Тўлаганович- “Тошбозорсавдо” уюшмаси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, Сайдахмедов Оқил Акбарович- “Тошбозорсавдо” уюшмаси бош мутахассиси, Каримов Малик Рахимович- “Инвестициялар инновациялар, саноатни, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш бошқармаси” давлат унитар корхонаси бўлим бошлиғи, Тўрабеков Машраббек Улуғбекович - Тошкент шаҳар хокимияти бош мутахассиси.

           Йиғилиш раиси ушбу масала бўйича акциядорлардан ўз бюллетенларида кумулятив овоз бериш йўли билан овозларини қайд этишларини сўради.

           Тўққизинчи масала юзасидан жамиятнинг қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси в.б. Л.А. Анваров сўзга чиқиб, жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари жамият уставига мувофиқ 3 кишидан иборат бўлишини билдириб қуйидаги таркибда таклиф этилганлигини билдирди:

             1. Абдуллаева Гулчехра Эркиновна – “Тошбозорсавдо” уюшмасини бош ҳисобчиси, Парпиева Дилором Каримовна - “Чилонзор дехқон бозори” АЖ бош бухгалтери, Ибрагимова Гулчеҳра Махкамовна- “Эски жува дехқон бозори” АЖ қимматли қоғозлар мутахассиси.

           Йиғилиш раиси ушбу масала бўйича акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларини қайд этишларини сўради.

           Ўнинчи масала юзасидан жамиятнинг қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси в.б. Л.А. Анваров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПҚ-4720-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йил 12 августдан бошлаб жамиятда “Корпоратив бошқарув Кодекси”ни жорий этилганлигини ва шу муносабат билан жамиятда Корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини баҳолашга лицензияси бўлган ташкилотларни жалб этиш учун танлов эълон қилингани, 7 та аудиторлик ташкилотидан таклиф келиб тушгани, танлов натижалари асосида баҳолаш ишларини бажариш учун “FTF-LEA-AUDIT” МЧЖ билан шартнома имзоланганлиги ва МЧЖ томонидан хулоса тайёрланганлиги, баҳолаш натижалари бўйича жамият 386 баллга эришгани, якуний баҳо -32 фоиз бўлганлиги таъкидланди ва хулосани тасдиқлаш таклифини киритди.

             Йиғилиш раиси ушбу масала бўйича акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларини қайд этишларини сўради.

             Ўн биринчи масала юзасидан жамиятнинг қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси в.б. Л.А. Анваров сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг талабларига биноан эгаси ёки эгасининг қонуний вориси ёки меросхўри томонидан 3 йил мобайнида талаб қилиб олинмаган дивидентлар жамият ихтиёрига ўтказилиши белгиланганлиги таъкидланди. Бугунги кунда жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича хисобланган дивидентнинг 19159,0 (ўн тўққиз минг) сўми акциядорлар ёки уларнинг қонуний вориси ёки меросхўри томонидан талаб қилиб олинмади. Ушбудан келиб чиққан ҳолда талаб қилиб олинмаган дивидентни жамият ихтиёрида қолдириш таклифи киритилди.

              Йиғилиш раиси ушбу масала бўйича акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларини қайд этишларини сўради.

               Кун тартибидаги барча масалаларнинг муҳокамаси тугагандан сўнг овоз бериш натижалари бўйича тайёрланган баённи саноқ комиссия раиси Хайдаров Б.А. ўқиб эшиттирди. (саноқ комиссияси баёни илова қилинади).

Умумий йиғилиш қарор қилади.

           1. «Фарход деҳқон бозори» АЖ директори Б.Б. Таиров ва Кузатув кенгаши раиси С.Қ. Гиясовнинг йиллик хисоботи, жамиятнинг ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги хисоботи (43 563 831 та овоз билан) тасдиқлансин.

          2. Жамиятнинг 2017 йил молиявий – хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик хулосаси (43 563 831 та   овоз билан) тасдиқлансин..

           3. Жамиятнинг 2017 йил молиявий – хужалик фаолияти якуни бўйича Тафтиш комиссияси ваколатига киритилган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосаси (43 563 831 та овоз билан) тасдиқлансин.

         4. Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича йиллик хисоботи (43 563 831 та   овоз билан) тасдиқлансин.

         5. Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича фойда ва зарарлари хисоб варағи ҳамда унинг фойдасини тақсимлаш (43 563 831 та овоз билан) тасдиқлансин.

         5.1.Олинган соф фойда   341 954,6 минг сўм:

         5.2. Соф фойданинг 5 фоизидан кам бўлмаган қисми, яъни 20 000,0 минг сўми заҳира фондига йўналтирилсин.

         5.3. Соф фойданинг 60 фоизи яъни 218 000,0 минг сўми акциядорларга дивидент тўлашга йўналтирилсин.

         5.4. Соф фойданинг 103 954,6 минг сўми жамият моддий-техника базасини мустахкамлашга йўналтирилсин.

           6. .Жамиятнинг 2018 йилга мўлжалланган “Бизнес – режа”си ҳамда “даромадлар ва харажатлар сметаси” (43 563 831 та овоз   билан) тасдиқлансин.

           7. Жамият директори Б.Б. Таировнинг меҳнат шартномасини узайтирилиши (43 5638831 та   овоз билан) тасдиқлансин.

           8. Жамият Кузатув кенгаши қуйидаги таркибда сайлансин: 1. Гиясов Садриддин Қутбиддинович-Учтепа туман хокимининг биринчи ўринбосари

     (43 563 831 та   овоз билан), Қодиров Мўмин Тўлаганович- “Тошбозорсавдо” уюшмаси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари (43 563 831 та   овоз билан), Сайдахмедов Оқил Акбарович- “Тошбозорсавдо” уюшмаси бош мутахассиси, (43 563 831 та   овоз билан), Каримов Малик Рахимович- “Инвестициялар инновациялар, саноатни, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш бошқармаси” давлат унитар корхонаси бўлим бошлиғи (43 563 831 та   овоз билан), Тўрабеков Машраббек Улуғбекович - Тошкент шаҳар хокимияти бош мутахассиси (43 563 831 та   овоз билан). .

             9. Жамият тафтиш комиссияси қуйидаги таркибда сайлансин:

             1. Абдуллаева Гулчехра Эркиновна – “Тошбозорсавдо” уюшмасини бош ҳисобчиси (43 563 831 та   овоз билан), Парпиева Дилором Каримовна - “Чилонзор дехқон бозори” АЖ бош бухгалтери (43 563 831 та   овоз билан), Ибрагимова Гулчеҳра Махкамовна-“Эски жува дехқон бозори” АЖ қимматли қоғозлар мутахассиси (43 563 831 та   овоз билан).

           10. Жамиятда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари (43 563 831 та   овоз билан). тасдиқлансин.

           11. Эгаси ёки эгасининг қонуний хуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан 3 йил мобайнида талаб қилиб олинмаган дивидентлар жамият ихтиёрида (43 563 831 та   овоз билан) қолдирилсин.

           12. Жамият директори Таиров Б.Б. га   акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори ижросини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

                  Йиғилиш раиси                               Гиясов С.Қ.

                  Йиғилиш котиби                             Артиков А.А.     

«FARXOD DEHQON BOZORI» АЖ

КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ

МАЖЛИС БАЁНИ

2015 йил 14 август    Тошкент ш.

Мажлисда қатнашганлар:

О. Сайдахмедов

«Тошбозорсавдо» уюшмаси бош мутахассиси

Кузатув кенгаши аъзолари:

Р.А. Хакимов

Тошкент шаҳар Савдо департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари

Н.М. Тешабаева

Тошкент шаҳар Савдо департаменти булим бошлиғи

А.Т. Элтоев

Тошкент шаҳар Учтепа туман хокимининг ўринбосари.

О. В. Юсупов

«Фарход дехқон бозори» АЖ акциядори

Таклиф этилганлар:

Б.Б. Саидов

«Фарход дехкон бозори» АЖ директори

Н. В. Ким

«Фарҳод деҳқон бозори» АЖ бош хисобчиси

А.А. Артиков

«Фарҳод деҳқон бозори» АЖ юрисконсульти

У.А. Пулатов

«Фарход дехкон бозори» АЖ қимматбаҳо коғозлар мутахассиси

 

КУН ТАРТИБИ:

1. Жамиятнинг янги чиқарилган акцияларини уюштирилган биржадан ташқари савдоларга чиқариш учун бир дона акция нархини тасдиқлаш.

2. Жамиятнинг янги чиқарилган акцияларини савдога чиқариш.

Кун тартибига киритилган биринчи масала юзасидан жамият директори Б.Б. Саидов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли қарори ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 4 майдаги 419-сонли қарорининг 2-иловасига мувофиқ “Ишлаб чиқаришни янада модернизациялаш, техник қайта жихозлаш, рақобатбардош махсулотлар чиқаришни ташкиллаштириш мақсадида ошкора савдоларда хусусий мулк эгалиги шарти билан хўжалик бошқаруви органларининг давлат активлари ва улушлари, биринчи навбатда хорижий инвесторларга сотилиши лозим бўлган корхоналарлар рўйхати” тасдиқланиб, ушбу рўйхатда “Farhod dehqon bozori” АЖнинг хам Устав фондидаги давлат(хокимият) улушини 51 фоиз миқдорида сақлаб қолган холда қўшимча акциялар чиқариш кўзда тутилганлиги, шу муносабат билан жамият Кузатув кенгаши томонидан жамият Устав фондини кўпайтириш бўйича “Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор” тасдиқлангани, унда акцияларнинг бахоси, амалдаги қонун асосида қимматли қоғозлар билан савдо қилувчи савдо ташкилотчиларининг савдо майдонларида юзага келган нархлар конъюнктурасидан келиб чиқиб, Кузатув Кенгаши томонидан белгиланиши, аммо номинал қиймати 111 сўмдан кам бўлмаган баҳода жойлаштирилиши кўзда тутилганини маълум қилди.

“Тошбозорсавдо” уюшмасининг қимматли қоғозлар билан савдо қилувчи савдо ташкилотчилари “Тошкент РФБ” АЖ хамда “Elsis Savdo” АЖ га 2015 йил 18 июнда 661 ва 662-сонли хатлар билан мурожаат этилгани, “Тошкент РФБ”нинг 2015 йил 23 июнда 01/07-14-647-сонли хатида « Farhod dehqon bozori » АЖнинг акцияларини сотилиши буйича 2014 йил 17 майда 69 дона акция бўича битим тузилганлиги, бунда 1 дона акциянинг сотилиш киймати 107,1 сумдан сотилганлиги ва “Elsis Savdo” АЖнинг 2015 йил 25 июндаги 02-08/81-сонли жавоб хати билан берилган маълумотда 2007 йил 23 октябрда 100,72 сумдан акциялар сотилганлиги тўғрисида маълумот беришганлигини билдирди.

“Тошкент РФБ” АЖ хамда “Elsis Savdo” АЖнинг жавоб хатида келтирилган жамият акциялари олди-сотди битимларига 3 йилдан ортиқ муддат ўтгани сабабли, хозирги кундаги бозор нархи хисобланмаслиги, шунингдек, жамият зарар билан чиққани боис, жамият акцияларини “Тошкент РФБ” АЖ листингига киритиш имкони йўқлиги маълум қилингани, биржа листингига киритилмаган жамиятларнинг қимматли қоғозлари билан биржадан ташқари электрон савдо тизими “Elsis Savdo” орқали битимлар амалга оширилиши мумкинлиги айтиб ўтилгани, шу сабабли “Elsis Savdo” АЖ талаби асосида жамият акцияларини бахолатиш ишлари амалга оширилгани ва “Тошкент вилояти бахолаш ва консалтинг маркази” хисоботига кўра янги чиқарилган бир дона акциянинг бозор қиймати 575 сўм миқдорида бахоланганлиги юзасидан хисобот тақдим этилганини билдирди.

Кузатув кенгаши аъзолари, акцияларни бахолаш хисоботи билан танишиб чиқиб, жамиятнинг янги чиқарилган (Q0190-7-рақам билан рўйхатга олинган) акцияларини бир донасини 575 сўмдан белгиланган тартибда жойлаштириш таклиф этилди.

Таклиф барча Кузатув кенгаши аъзолари томонидан маъқулланди.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича жамият мутахассиси У.А.Пулатов сўзга чиқиб, жамиятнинг қўшимча чиқарилган акцияларини қимматли қоғозлар билан савдо қилувчи ташкилот биржа листингига киритиш имкони бўлмагани боис, Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган “Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор”га мувофиқ, жамият акцияларини биржадан ташқари электрон савдо тизими “Elsis Savdo” орқали битимлар тузиш йўли билан савдога чиқариш таклифини киритди.

Ушбу таклиф мажлис қатнашчилари томонидан овозга қўйилди ва бир овоздан тасдиқланди. Юқоридагиларни инобатга олган холда,

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ:

1. Жамиятнинг қўшимча чиқарилган акцияларини сотувга чиқариш мақсадида, бир дона акциянинг бозор қийматини бахолаш ишлари амалга оширилгани инобатга олинсин ва жамиятнинг қўшимча чиқарилган акцияларининг бир донасини жойлаштириш нархи 575 (ўн уч минг) сўм миқдорида белгилансин.

2. Жамиятнинг Q0190-7-рақам билан рўйхатга олинган “Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор”га мувофиқ жамият акцияларини биржадан ташқари электрон савдо тизими “Elsis Savdo” орқали битимлар тузиш йўли билан савдога чиқариш маъқуллансин.

3. Жамият директори Б.Б.Саидовга жамиятнинг қўшимча чиқарилган акцияларини белгиланган тартибда савдога чиқарилишини таъминлаш юклатилсин.

 

 

Мажлис раиси О. Сайдахмедов
Мажлис котиби У. А. Пулатов
Кузатув кенгаши аъзолари

Р. А. Хакимов

Н.М. Тешабаева

А.Т. Элтоев

А. В. Юсупов

 

  

 

 

 

 

Обуна бўлиш

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2024-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 9
Telefon / faks orqali: 1
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 3
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 0
Boshqa usullari orqali: 0
Umumiy soni: 13
Ko’rib chiqilmokda: 2
Javob yuborildi: 11