phone (+99871) 217-30-65
Мобил версияси Хира курадиганлар учун

«Фарход дехкон бозори» акциядорлик жамияти Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 5 март 1384- сонли карори билан ташкил этилган. 1996 йил 23 май куни А. Икромов тумани Хокимининг 526- сонли фармойиши билан руйхатга олинган. 1996 йил 30 августда А.Икромов туман Хокимининг 1236 – сонли карори билан «Фарход дехкон бозори» ОАЖга айлантирилган. Жамият тизимида «Кукча Октепа» шохобчаси фаолият юритади.

Жамият манзили: Тошкент шахар – 700138 Учтепа тумани Чилонзор Г9.А мавзеси.

Умумий майдони 5,3 га .ни ташкил этади. Жамият «Тошбозорсавдо» уюшмаси тизимида фаолият юритади.

Жамиятнинг асосий иш фаолияти:

- дехконлар, фермер хужаликлари, тадбиркорлар томонидан етиштирилган кишлок хужалик махсулотларини, хамда хул мевалар, полиз махсулотлари чакана савдосини ташкил этиш;

- жамият тасарруфида ташкил этилган Савдо – харид корхонаси оркали кишлок хужалик махсулотларининг улгуржи ва чакана савдосини ташкил этиш.

Жамиятда штат жадвали буйича 59 та ходим, шу жумладан 16 нафар маъмурият ходимлари, 5 та Сектор мудирлари, 2 та сектор мутахассиси, 16 та фаррош фаолият юритади.

Бозор худудида Учтепа тумани Солик иниспекцияси, Ички ишлар бошкармасининг таянч пунктлари, хамда ветеринария – санитария экспертизаси лабораториясиюритади.

ЖАМИЯТНИНГ ИШ ФАОЛИЯТИ

Жамият уз низомига асосан куйидаги фаолият турларини амалга оширади:

- савдо расталари, савдо уринлари, тургун савдо шахобчаларидан фойдаланган холда кишлок хужалик, озик – овкат ва уларни кайта ишлашдан олинадиган махсулотларининг чакана ва майда улгуржи савдосини ташкил этиш;

- юридик шахсларга ва юридик шахс булмаган якка тартибдаги тадбиркорларга бозорда савдо фаолиятини амалга ошириш хамда хизматлар курсатиш учун шартнома асосида савдо уринлари бериш;

- кишлок хужалик ва халк истеъмоли молларни Савдо – харид корхонаси оркали сотиб олиш ва сотишни ташкил этиш;

- бозор тасарруфида булган бино, иншоот ва майдонларни ижарага бериш;

- бозорда сотувчи ва харидорларга юкори маданий даражада хизмат курсатиш, сотувда сифатли кишлок хужалик, чорвачилик ва озик – овкат махсулотлари булишини таъминлаш, белгиланган турдаги махсулотлар ветеринария – санитария лабораторияси куригидан утган булишини назорат килиш;

- бозор ишларини ва бозор фаолияти билан боглик жараёнларни амалдаги санитария койдаларига, атроф – мухитни, худуддаги эпидемия, эпизоотия ва экология хафсизлигини таъминловчи нормаларга катъий риоя килган холда ташкил этиш;

- бозордаги талаб ва таклифни урганиш, сотилаётган махсулотлар нархини сунъий равишда ошиб кетишини олдини олиш учун Савдо – харид корхонаси оркали фермер хужаликлари, агрофирмалар билан тугридан – тугри тузилган шартномалар асосида арзон ва сифатли махсулотлар савдосини ташкил этиш;

- улчаш воситаларини, омборхоналарни ижарага бериш;

- кимматли когозларни чикариш, сотиб олиш, сотиш ва уларбилан конунда белгиланган тарзда операциялар утказиш.

ЖАМИЯТНИНГ НИЗОМ ФОНДИ

«Фарход дехкон бозори» АЖнинг Низом фонди 43 784 300 (қирқ уч миллион етти юз саксон тўрт минг уч юз ) дона акцияни ёки 4 378 430 000 (тўрт миллиард уч юз етмиш саккиз миллион тўрт юз ўттиз) сумни ташкил килади.

Бир дона акциянинг наминал бахоси – 100 сум.

Шундан Тошкент шахар Хокимиятининг улуши 99,38 фоизни ёки 43514800 дона акция пакетини ташкил килади;

«Мадад» Сугурта компаниясининг улуши 0,32 фоизни ёки 139068 дона акцияни ташкил қилади;

«Тошбозорсавдо» уюшмаси 0,10 фоизни ёки 45154 дона акцияни ташкил килади;

«Фестлинк Инвестмент Компани Лимитед» шўба корхонаси 0,07 фоизини ёки 28997 дона акцияни ташкил килади;

«Бахт-Назир»маъсулияти чекланган жамияти 0,05 фоизини ёки 22576 дона акцияни ташкил килади;

Колган 0,08 фоизини ёки 33705 дона акцияни, мехнат жамоаси хамда эркин савдо улушини ташкил этади.

Жамиятнинг назорат органлари.

Акциядорларнинг умумий йигилиши ва Кузатув Кенгаши бошқарув функцияларидан ташкари, ижроия органининг харакати устидан хам назорат фаолиятини амалга оширади.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хукукини химоя килиш тугрисида»ги конунга асосан, акциядорлик жамиятида молиявий фаолиятини назорат килувчи махсус орган кузда тутилган булиб, тафтиш хайати 3 кишидан таркиб топган.

 

«Фарход дехкон бозори»
АЖ директори в.б


Б.Б. Саидов

Бош хисобчи

Н.В. Ким

Обуна бўлиш