phone (+99871) 217-30-65
Мобил версияси Хира курадиганлар учун
 

Қатнашдилар:

“Фарход дехқон бозори" АЖ директори в.в.б. С.Р. Эшбаев, Учтепа туман прокурорининг катта ёрдамчиси Ф.Қ. Пўлатов, жамият директори муовинлари, масъул ходимлар, сектор мудирлари жами 22 киши.

Кун тартиби:

Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратурасининг 2014 йил 21 июлдаги Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан "Фарход дехқон бозори" АЖда ўтказилган текширув натижалар бўйича тақдим этган маълумотномаси ва интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарорлари ҳақида

Маърузачи: С.Р. Эшбаев

           "Фарход дехқон бозори" АЖ директори сўзга чиқиб Учтепа туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан жамиятда ўтказилган текширув натижасида бирнеча қонунбузилиш ҳоллари аниқланганлигини таъкидлаб ўтди. Жумладан, қонуннинг 18-моддасида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатлари белгиланган бўлсада, жамоатчилик асосида фаолият олиб бораётган “Саховатли ибрат” жамияти раҳбари И. Юсуповнинг мурожаати қонун талабларига зид равишда 17 кун ўтгач жавоб хати юборилган. Қорақалпоғистон Республикасидаги “Тайимбет” фермер хўжалиги раҳбари С. Сейтназаровнинг мурожаати 2 ойдан ортиқ муддат ўтган бўлсада жавоб берилмаган. Фуқаро А. Нуров ва бошқаларнинг жой ажратиб бериш ҳақидаги мурожаати 3 ойу 20 кун муддат ўтган бўлсада жавоб хати юборилмаган. Бундан ташқари “Мадина арт Сервис” хусусий корҳонаси директори Д.Нортожиев, “Таимбет” ФХ. раҳбари С. Сейтназаров, “Мадина арт сервис” МЧЖ директори Ғ. Хакимов, фуқаро М. Мухамаджонов ва Л. Тўйчиеваларнинг ариза ва мурожаатлари ариза, шикоят ва мурожаатларни руйхатга олиш китобида руйхатдан ўтказилмаганлиги натижасида қонуннинг 21-моддаси 1-қисми талаблари бузилган.

         Жамият томонидан фуқаролардан тушган мурожаатларнинг ҳал қилиниши бўйича муаллифларга ёзма шаклда жавоб берилганда қонун талабларига зид равишда ариза ёки шикоят юзасидан қабул қилинган қарор устидан шикоят бериш тартиби тушунтирилмаган.

         Бундан ташқари жамият томонидан фуқаролардан тушган мурожаатлар белгиланган тартибда умумлаштирилиб тахлил қилинмаган, ушбу холат қонуннинг 22-моддасидаги, “Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқаётган давлат органлари фуқароларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлат манфаатлари бузилиши юзага келтирувчи сабабларни зўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида аризалар, таклифлар ва шикоятларни белгиланган тартибда умумлаштирадилар ҳамда тахлил этиб борадилар дейилган талаби бузилган.

         Малумотномада жамият раҳбарияти томонидан фуқароларни қабул қилиш учун масъул мансабдор шахслар белгилаб қуйилмаган, қабул қилинадиган кун ва соатларда, фуқаролар учун қулай вақт тайинланиб, қабул жадваллари фуқаролар эътиборига етказилмаган, руйхат тузилиб кўринарли жойга осиб қўйилмаганлиги таъкидлаб ўтилган.

         Учтепа туман прокуратураси томонидан қонун бузилиши ҳолларига йўл қўйган жамият масъул ходимлари Ш.М Музрабеков, А.А. Артиков, Ғ.Р. Пайзибековларга нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш хақида қарор чиқарилган.

           Маълумотномада келтирилган холатлар бўйича Учтепа туман прокурорининг катта ёрдамчиси Ф.Қ. Пўлатов сўзга чиқиб қонун бузилиш холларининг келиб чиқишига асосий сабаб жамият масъул ходимларининг ўз хизмат вазифаларига маъсулиятсизлик билан ёндошгани оқибати эканлигини, жамият фаолиятида бундай ҳоллар қайтарилмаслиги учун қандай чоралар кўриш хақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

           Тақдимномада келтирилган холатлар бўйича Ш.М. Музрабеков, А.Д. Пардаев, А.А. Артиков, Ғ.Р. Пайзибековлар сўзга чиқиб ўз фикр ва мулохазаларини билдирдилар.

      

ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ :

1. Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратурасининг Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан "Фарход дехқон бозори" АЖда ўтказилган текширув натижалари бўйича 2014 йил 31 июлда тақдим этган Маълумотномаси ижро учун қабул қилинсин.

2. Маълумотномада келтирилган қонунбузилиш ҳолларига йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан қатъий интизомий жазо чоралари кўрилиши керак эди, лекин улар томонидан камчиликларни бартараф қилишлари ва бундай ҳолат қайтарилмаслиги хақидаги кафолатларини эътиборга олиб “хайфсан” бериш билан чекланилсин.

3. Жамиятнинг директори в.в.б. С.Р. Эшбаев ва ходимлар бош нозири Г. Қаюмоваларга:

- Учтепа туман прокуратураси томонидан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарори асосида жамият буйруғини чиқариш;

- Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг 8-моддаси талаблари асосида фуқароларни қабул қилиш учун мансабдор шахс тайинлаш, қабул жадвали тузиб маъмурият биносининг кўринарли жойига ўрнатиш вазифаси юклатилсин.

3. Жамият юрисконсульти А.А. Артиковга:

- Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг 22-моддасига асосан фуқароларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлат манфаатлари бузилиши юзага келтирувчи сабабларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида аризалар, таклифлар ва шикоятларни белгиланган тартибда умумлаштириб бориш ҳамда тахлил этиб бориш вазифаси юклатилсин.

3. Жамият котибаси Д. Музафаровага:

- фуқаролардан тушган аризалар, таклифлар ва шикоятларни белгиланган тартибда махсус юритилаётган китобда руйхатдан ўтказиш, қонунда белгиланган муддатларда жавоб юборилиши устидан назоратни

Обуна бўлиш

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2024-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 9
Telefon / faks orqali: 1
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 3
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 0
Boshqa usullari orqali: 0
Umumiy soni: 13
Ko’rib chiqilmokda: 2
Javob yuborildi: 11