phone (+99871) 217-30-65
Мобил версияси Хира курадиганлар учун
 

“Тасдиқлайман”

"Фарход дехқон бозори" АЖ

директори в.в.б.

___________ С.Р.Эшбаев

12 август 2014 йил

2014 йил 12 август

Тошкент шаҳри

 

"Фарход дехкон бозори" АЖда ўтказилган мажлис

БАЁНИ

 

Қатнашдилар:

“Фарход дехқон бозори" АЖ директори в.в.б. С.Р.Эшбаев, Учтепа туман прокурорининг катта ёрдамчиси Ф.Қ.Пўлатов, жамият директори муовинлари, масъул ходимлар, сектор мудирлари.

Жами - 25 киши.

Кун тартиби:

Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратурасининг "Фарход дехқон бозори" АЖда ўтказилган текширув натижалари бўйича 2014 йил 31 июлдаги “Қонунбузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғриида”ги 10-2014-сонли Тақдимномаси ҳақида

Маърузачи: С.Р. Эшбаев

"Фарход дехқон бозори" АЖ директори сўзга чиқиб Учтепа туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси "Давлат санитария назорати тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан жамиятда ўтказилган текширув натижасида бир неча қонунбузилиш ҳоллари аниқланганлигини таъкидлаб ўтди. Жумладан, бозордаги 33 та совутгичдан 7 тасини орқа томони тўсиқ ойна билан таъминланмаган, харорат режими сақланмаслиги натижасида махсулот сифати бузилиши мумкинлиги қайд этилган. 5 та иш жойида оёқ тагликлар таъмирланмаган, 2 та урна эскирган, қўл ювиш чаноғи ишсиз ҳолатда, ювиш-тозалаш ишлари сифатсиз олиб борилган. Янги қурилган гўшт, тухум савдоси павилионида тухум совутгичлари электр тизимига уланмаган.

Жамиятнинг 1-секторида бир неча расталардаги баннерлар эскириб кетган, маҳсулот ювиш ховузчаси ишсиз ҳолатда, кўкатлар расталари ичида тозалаш ишлари тўлиқ олиб борилмаган, сотувчиларни махсус иш кийимисиз савдо қилишига йўл қўйилган.

“Элга хизмат Фарход Файз” МЧЖнинг 5 нафар сотувчисидан 3 таси тиббий кўрикдан ўтмаган, натижада қонуннинг 29 моддаси 19 банди бузилган.

Тухум савдоси расталарида савдо қоидалари бузилган, яъни совутгичлар билан таъминланмаган, бу эса ёз кунларида тухум махсулотларининг сифати бузилишига, аҳоли ўртасида касалликлар тарқалишига олиб келиши мумкинлиги таъкидланган. Нон савдоси расталарида айрим лотоклар жорий таъмирланмаган, сотувчилар махсус иш кийими билан таъминланмаган.

Корейс миллий салатлари савдо расталаридаги бўш совуткичлар тозаланмаган, усти ўраб қўйилмаган, ПЭТ клеенка қўйилган, заҳира салат махсулотлари совуткичлар билан таъминланмаган.

Чиқинди солиш урналаридан 3 таси синган, растадаги баннерлар эскирган. Картошка, пиёз расталарида махсулотлар ортиғи билан сақланган.

Арава сақлаш хонасида жорий таъмирлаш, тозалаш ишлари ўтказилмаган, хонада озиқ-овққат махсулотлари сақланмоқда.

Чиқиндихонада 4 та контейнер таъмирталаб, ювиш ишлари қониқарли эмас.

Хожатхонада мижозлар буюмларини вақтинча сақлаш қутилари ўрнатилмаган, натижада сотувчилар махсус иш кийимида кириши касаллик тарқалишига олиб келиши мумкин.

“Кўкча-Оқтепа” шохобчасида сут маҳсулотлари ишлатилган баклашкаларда ва белгиланмаган жойларда сотилмоқда, уй шароитида тайёрланган кабоб савдоси ташкил этилган.

Ўрганиш давомида ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиш холлари аниқланган, бинода ёнғинни автоматик сезувчи мослама носоз ахволда, электр симлари қобиғи лаборатория синовидан ўтказилмаган, ўт ўчириш қалқонлари тўлиқ жихозланмаган, трансформатор станциясидан симлар қоидага зид равишда тортилган, битта гидрант носоз ҳолда, битта музлаткич ерлантирилмаган.

Бизнинг вазифамиз Тақдимномада келтирилган камчиликларни бартараф этиб келгусида йўл қўймаслик чораларини кўришдан иборат.

Тақдимномада келтирилган холатлар бўйича Учтепа туман прокурорининг катта ёрдамчиси Ф.Қ. Пўлатов сўзга чиқиб қонун бузилиш холларининг келиб чиқишига асосий сабаб жамият масъул ходимларининг ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндошгани оқибати эканлигини, жамият фаолиятида бундай ҳоллар қайтарилмаслиги учун қандай чоралар кўриш хақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Тақдимномада келтирилган холатлар бўйича Ш.М. Музрабеков, А.Д. Пардаев, А.А. Артиков, Н. Бахромовлар сўзга чиқиб ўз фикр ва мулохазаларини билдирдилар.

ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ :

1. Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратурасининг Ўзбекистон Республикаси "Давлат санитария назорати тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан "Фарход дехқон бозори" АЖда ўтказилган текширув натижалари бўйича 2014 йил 31 июлда тақдим этган 10-2014-сонли Тақдимномаси ижро учун қабул қилинсин.

2. Жамиятнинг директори в.в.б. С.Р.Эшбаев ва ходимлар бош нозири Г. Қаюмоваларга:

- Учтепа туман прокуратураси Тақдимномасида келтирилган қонунбузилиш ҳолларига йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўриш хақида жамият буйруғини чиқариш вазифаси юклатилсин.

3. Жамият директори муовини Ш.М. Музрабековга:

- Тақдимномада келтирилган қонунбузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш;

- Ўзбекистон Республикаси "Давлат санитария назорати тўғрисида”ги қонуни ижроси устидан назоратни кучайтириш;

- қонунда белгиланган муддатларда Тақдимномада келтирилган қонунбузилиш ҳолларини бартараф қилиш бўйича амалга оширилган ишлар хақида “Тошбозорсавдо” уюшмасига ёзма ахборот тақдим этиш вазифаси юклатилсин.

4. Хавфсизлик масалалари бўйича мутахассис Б. Умаровга:

- Тақдимномада келтирилган ёнғин хавфсизлиги бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш, келгусида бундай қонунбузилиши ҳолларига йўл қўймаслик чораларини кўриш вазифаси юклатилсин.

 

Баённи олиб борди   А. Артиков

Обуна бўлиш

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2024-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 9
Telefon / faks orqali: 1
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 3
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 0
Boshqa usullari orqali: 0
Umumiy soni: 13
Ko’rib chiqilmokda: 2
Javob yuborildi: 11