phone (+99871) 217-30-65
Мобил версияси Хира курадиганлар учун

Боғланиш

globe 100123, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри,
Учтепа тумани, Чилонзор Г9-А
    map-small
phone (+99871) 217-30-65
fax (+99871) 217-36-74
mail Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

 


 

Тезкор алоқа формаси

01ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлда қабул қилинган “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.1994 йилдаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Йуқорида таъкидланган Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказишни електрон шаклига ўтиш, қимматли қоғозлар бўйича операциялар ва битимларни тузишга доир чекловларни қайта кўриб чиқиш ва бекор қилишни назарда тутади.

04Жорий йилнинг 21 май куни Республика биржа марказида Марказ томонидан хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, фонд биржаси, Марказий депозитарий ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг рахбарлари ва мутахассислари учун кенгайтирилган семинар ўтказилди.

Мазкур семинар жорий йилнинг 7 май куни кучга кирган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ва “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтиришга бағишланди.

1) Ўзбекистон Республикасининг Қонуни "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида".

2) Ўзбекистон Республикасининг Қонуни “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”.

3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори “Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”.

4) Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари.

5) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Фонд бозорини янада ривожлантириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”.

6) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори «Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида».

7) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг буйруғи «Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш Қоидаларини тасдиқлаш ҳақида».

 

 

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси lex

img 2017Халқимизда бозорлардаги тўкинлик, маънавий муҳит, ўзаро биродарлик ва ҳамжиҳатлик муносабатлари миллатнинг нечоғлик маърифатли эканини ҳам белгилайди деган гап бор.

Давлатимиз сиёсати натижаси ўлароқ, бугун бутун дунёда молиявий инқироз жараёнлари кечаётган бир пайтда ҳам юртимиз бозорлари расталарида тўкинликка гувоҳ бўлиб турибмиз. Аҳолимиздан эса ўзаро ҳурматни сақлаган ҳолда бозорлардаги нарху наво ҳамда муҳит даражасини асраб туриш талаб этилмоқда, холос.

Батафсил...

 

“Тасдиқлайман”

"Фарход дехқон бозори" АЖ

директори в.в.б.

___________ С.Р.Эшбаев

12 август 2014 йил

2014 йил 12 август

Тошкент шаҳри

 

"Фарход дехкон бозори" АЖда ўтказилган мажлис

БАЁНИ

 

Қатнашдилар:

“Фарход дехқон бозори" АЖ директори в.в.б. С.Р.Эшбаев, Учтепа туман прокурорининг катта ёрдамчиси Ф.Қ.Пўлатов, жамият директори муовинлари, масъул ходимлар, сектор мудирлари.

Жами - 25 киши.

Кун тартиби:

Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратурасининг "Фарход дехқон бозори" АЖда ўтказилган текширув натижалари бўйича 2014 йил 31 июлдаги “Қонунбузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғриида”ги 10-2014-сонли Тақдимномаси ҳақида

Маърузачи: С.Р. Эшбаев

"Фарход дехқон бозори" АЖ директори сўзга чиқиб Учтепа туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси "Давлат санитария назорати тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан жамиятда ўтказилган текширув натижасида бир неча қонунбузилиш ҳоллари аниқланганлигини таъкидлаб ўтди. Жумладан, бозордаги 33 та совутгичдан 7 тасини орқа томони тўсиқ ойна билан таъминланмаган, харорат режими сақланмаслиги натижасида махсулот сифати бузилиши мумкинлиги қайд этилган. 5 та иш жойида оёқ тагликлар таъмирланмаган, 2 та урна эскирган, қўл ювиш чаноғи ишсиз ҳолатда, ювиш-тозалаш ишлари сифатсиз олиб борилган. Янги қурилган гўшт, тухум савдоси павилионида тухум совутгичлари электр тизимига уланмаган.

Жамиятнинг 1-секторида бир неча расталардаги баннерлар эскириб кетган, маҳсулот ювиш ховузчаси ишсиз ҳолатда, кўкатлар расталари ичида тозалаш ишлари тўлиқ олиб борилмаган, сотувчиларни махсус иш кийимисиз савдо қилишига йўл қўйилган.

“Элга хизмат Фарход Файз” МЧЖнинг 5 нафар сотувчисидан 3 таси тиббий кўрикдан ўтмаган, натижада қонуннинг 29 моддаси 19 банди бузилган.

Тухум савдоси расталарида савдо қоидалари бузилган, яъни совутгичлар билан таъминланмаган, бу эса ёз кунларида тухум махсулотларининг сифати бузилишига, аҳоли ўртасида касалликлар тарқалишига олиб келиши мумкинлиги таъкидланган. Нон савдоси расталарида айрим лотоклар жорий таъмирланмаган, сотувчилар махсус иш кийими билан таъминланмаган.

Корейс миллий салатлари савдо расталаридаги бўш совуткичлар тозаланмаган, усти ўраб қўйилмаган, ПЭТ клеенка қўйилган, заҳира салат махсулотлари совуткичлар билан таъминланмаган.

Чиқинди солиш урналаридан 3 таси синган, растадаги баннерлар эскирган. Картошка, пиёз расталарида махсулотлар ортиғи билан сақланган.

Арава сақлаш хонасида жорий таъмирлаш, тозалаш ишлари ўтказилмаган, хонада озиқ-овққат махсулотлари сақланмоқда.

Чиқиндихонада 4 та контейнер таъмирталаб, ювиш ишлари қониқарли эмас.

Хожатхонада мижозлар буюмларини вақтинча сақлаш қутилари ўрнатилмаган, натижада сотувчилар махсус иш кийимида кириши касаллик тарқалишига олиб келиши мумкин.

“Кўкча-Оқтепа” шохобчасида сут маҳсулотлари ишлатилган баклашкаларда ва белгиланмаган жойларда сотилмоқда, уй шароитида тайёрланган кабоб савдоси ташкил этилган.

Ўрганиш давомида ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиш холлари аниқланган, бинода ёнғинни автоматик сезувчи мослама носоз ахволда, электр симлари қобиғи лаборатория синовидан ўтказилмаган, ўт ўчириш қалқонлари тўлиқ жихозланмаган, трансформатор станциясидан симлар қоидага зид равишда тортилган, битта гидрант носоз ҳолда, битта музлаткич ерлантирилмаган.

Бизнинг вазифамиз Тақдимномада келтирилган камчиликларни бартараф этиб келгусида йўл қўймаслик чораларини кўришдан иборат.

Тақдимномада келтирилган холатлар бўйича Учтепа туман прокурорининг катта ёрдамчиси Ф.Қ. Пўлатов сўзга чиқиб қонун бузилиш холларининг келиб чиқишига асосий сабаб жамият масъул ходимларининг ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндошгани оқибати эканлигини, жамият фаолиятида бундай ҳоллар қайтарилмаслиги учун қандай чоралар кўриш хақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Тақдимномада келтирилган холатлар бўйича Ш.М. Музрабеков, А.Д. Пардаев, А.А. Артиков, Н. Бахромовлар сўзга чиқиб ўз фикр ва мулохазаларини билдирдилар.

ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ :

1. Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратурасининг Ўзбекистон Республикаси "Давлат санитария назорати тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан "Фарход дехқон бозори" АЖда ўтказилган текширув натижалари бўйича 2014 йил 31 июлда тақдим этган 10-2014-сонли Тақдимномаси ижро учун қабул қилинсин.

2. Жамиятнинг директори в.в.б. С.Р.Эшбаев ва ходимлар бош нозири Г. Қаюмоваларга:

- Учтепа туман прокуратураси Тақдимномасида келтирилган қонунбузилиш ҳолларига йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўриш хақида жамият буйруғини чиқариш вазифаси юклатилсин.

3. Жамият директори муовини Ш.М. Музрабековга:

- Тақдимномада келтирилган қонунбузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш;

- Ўзбекистон Республикаси "Давлат санитария назорати тўғрисида”ги қонуни ижроси устидан назоратни кучайтириш;

- қонунда белгиланган муддатларда Тақдимномада келтирилган қонунбузилиш ҳолларини бартараф қилиш бўйича амалга оширилган ишлар хақида “Тошбозорсавдо” уюшмасига ёзма ахборот тақдим этиш вазифаси юклатилсин.

4. Хавфсизлик масалалари бўйича мутахассис Б. Умаровга:

- Тақдимномада келтирилган ёнғин хавфсизлиги бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш, келгусида бундай қонунбузилиши ҳолларига йўл қўймаслик чораларини кўриш вазифаси юклатилсин.

 

Баённи олиб борди   А. Артиков

 

Қатнашдилар:

“Фарход дехқон бозори" АЖ директори в.в.б. С.Р. Эшбаев, Учтепа туман прокурорининг катта ёрдамчиси Ф.Қ. Пўлатов, жамият директори муовинлари, масъул ходимлар, сектор мудирлари жами 22 киши.

Кун тартиби:

Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратурасининг 2014 йил 21 июлдаги Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан "Фарход дехқон бозори" АЖда ўтказилган текширув натижалар бўйича тақдим этган маълумотномаси ва интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарорлари ҳақида

Маърузачи: С.Р. Эшбаев

           "Фарход дехқон бозори" АЖ директори сўзга чиқиб Учтепа туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан жамиятда ўтказилган текширув натижасида бирнеча қонунбузилиш ҳоллари аниқланганлигини таъкидлаб ўтди. Жумладан, қонуннинг 18-моддасида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатлари белгиланган бўлсада, жамоатчилик асосида фаолият олиб бораётган “Саховатли ибрат” жамияти раҳбари И. Юсуповнинг мурожаати қонун талабларига зид равишда 17 кун ўтгач жавоб хати юборилган. Қорақалпоғистон Республикасидаги “Тайимбет” фермер хўжалиги раҳбари С. Сейтназаровнинг мурожаати 2 ойдан ортиқ муддат ўтган бўлсада жавоб берилмаган. Фуқаро А. Нуров ва бошқаларнинг жой ажратиб бериш ҳақидаги мурожаати 3 ойу 20 кун муддат ўтган бўлсада жавоб хати юборилмаган. Бундан ташқари “Мадина арт Сервис” хусусий корҳонаси директори Д.Нортожиев, “Таимбет” ФХ. раҳбари С. Сейтназаров, “Мадина арт сервис” МЧЖ директори Ғ. Хакимов, фуқаро М. Мухамаджонов ва Л. Тўйчиеваларнинг ариза ва мурожаатлари ариза, шикоят ва мурожаатларни руйхатга олиш китобида руйхатдан ўтказилмаганлиги натижасида қонуннинг 21-моддаси 1-қисми талаблари бузилган.

         Жамият томонидан фуқаролардан тушган мурожаатларнинг ҳал қилиниши бўйича муаллифларга ёзма шаклда жавоб берилганда қонун талабларига зид равишда ариза ёки шикоят юзасидан қабул қилинган қарор устидан шикоят бериш тартиби тушунтирилмаган.

         Бундан ташқари жамият томонидан фуқаролардан тушган мурожаатлар белгиланган тартибда умумлаштирилиб тахлил қилинмаган, ушбу холат қонуннинг 22-моддасидаги, “Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқаётган давлат органлари фуқароларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлат манфаатлари бузилиши юзага келтирувчи сабабларни зўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида аризалар, таклифлар ва шикоятларни белгиланган тартибда умумлаштирадилар ҳамда тахлил этиб борадилар дейилган талаби бузилган.

         Малумотномада жамият раҳбарияти томонидан фуқароларни қабул қилиш учун масъул мансабдор шахслар белгилаб қуйилмаган, қабул қилинадиган кун ва соатларда, фуқаролар учун қулай вақт тайинланиб, қабул жадваллари фуқаролар эътиборига етказилмаган, руйхат тузилиб кўринарли жойга осиб қўйилмаганлиги таъкидлаб ўтилган.

         Учтепа туман прокуратураси томонидан қонун бузилиши ҳолларига йўл қўйган жамият масъул ходимлари Ш.М Музрабеков, А.А. Артиков, Ғ.Р. Пайзибековларга нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш хақида қарор чиқарилган.

           Маълумотномада келтирилган холатлар бўйича Учтепа туман прокурорининг катта ёрдамчиси Ф.Қ. Пўлатов сўзга чиқиб қонун бузилиш холларининг келиб чиқишига асосий сабаб жамият масъул ходимларининг ўз хизмат вазифаларига маъсулиятсизлик билан ёндошгани оқибати эканлигини, жамият фаолиятида бундай ҳоллар қайтарилмаслиги учун қандай чоралар кўриш хақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

           Тақдимномада келтирилган холатлар бўйича Ш.М. Музрабеков, А.Д. Пардаев, А.А. Артиков, Ғ.Р. Пайзибековлар сўзга чиқиб ўз фикр ва мулохазаларини билдирдилар.

      

ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ :

1. Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратурасининг Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан "Фарход дехқон бозори" АЖда ўтказилган текширув натижалари бўйича 2014 йил 31 июлда тақдим этган Маълумотномаси ижро учун қабул қилинсин.

2. Маълумотномада келтирилган қонунбузилиш ҳолларига йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан қатъий интизомий жазо чоралари кўрилиши керак эди, лекин улар томонидан камчиликларни бартараф қилишлари ва бундай ҳолат қайтарилмаслиги хақидаги кафолатларини эътиборга олиб “хайфсан” бериш билан чекланилсин.

3. Жамиятнинг директори в.в.б. С.Р. Эшбаев ва ходимлар бош нозири Г. Қаюмоваларга:

- Учтепа туман прокуратураси томонидан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарори асосида жамият буйруғини чиқариш;

- Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг 8-моддаси талаблари асосида фуқароларни қабул қилиш учун мансабдор шахс тайинлаш, қабул жадвали тузиб маъмурият биносининг кўринарли жойига ўрнатиш вазифаси юклатилсин.

3. Жамият юрисконсульти А.А. Артиковга:

- Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг 22-моддасига асосан фуқароларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлат манфаатлари бузилиши юзага келтирувчи сабабларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида аризалар, таклифлар ва шикоятларни белгиланган тартибда умумлаштириб бориш ҳамда тахлил этиб бориш вазифаси юклатилсин.

3. Жамият котибаси Д. Музафаровага:

- фуқаролардан тушган аризалар, таклифлар ва шикоятларни белгиланган тартибда махсус юритилаётган китобда руйхатдан ўтказиш, қонунда белгиланган муддатларда жавоб юборилиши устидан назоратни

Обуна бўлиш

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2024-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 9
Telefon / faks orqali: 1
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 3
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 0
Boshqa usullari orqali: 0
Umumiy soni: 13
Ko’rib chiqilmokda: 2
Javob yuborildi: 11