phone (+99871) 217-30-65
Мобил версияси Хира курадиганлар учун

img 2017Халқимизда бозорлардаги тўкинлик, маънавий муҳит, ўзаро биродарлик ва ҳамжиҳатлик муносабатлари миллатнинг нечоғлик маърифатли эканини ҳам белгилайди деган гап бор.

Давлатимиз сиёсати натижаси ўлароқ, бугун бутун дунёда молиявий инқироз жараёнлари кечаётган бир пайтда ҳам юртимиз бозорлари расталарида тўкинликка гувоҳ бўлиб турибмиз. Аҳолимиздан эса ўзаро ҳурматни сақлаган ҳолда бозорлардаги нарху наво ҳамда муҳит даражасини асраб туриш талаб этилмоқда, холос.

 Хотин-қизлар қўмитаси ва ҳамкорлар томонидан пойтахтимиздаги бозорларда маърифий тарғибот ишларини олиб бориб, нарх-навони ошиб кетишига йўл қўймаслик ва бошқа жараёнлар устидан жамоат назоратини ўрнатиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Айниқса, “Нуроний” жамғармаси фаолларининг халқимиз қадриятларига хос тарзда аҳоли ва сотувчилар ўртасида тушунтириш ишларини олиб боргани, шунингдек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан пойтахт бозорлари ўртасида “Энг намунали деҳқон бозори” шаҳар кўрик-танловининг ўтказилгани яхши самара берди.

2013 йил 3 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Энг намунали деҳқон бозори” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Тошкент шаҳар бозорларида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, сотувчи ва харидорларга қулайликлар яратиш, ўзаро муносабатларни яхшилаш, муомила маданиятини янада юксалтириш, нарх-навони белгилашда кўзбўямачиликка йўл қўймаслик, ободлик ва тозаликка эътибор қаратиш каби жараёнлар бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича тузилган Ишчи гуруҳ томонидан “Тошбозорсавдо” уюшмаси тасарруфидаги барча деҳқон бозорлари Низом талаблари асосида ўрганиб чиқилиб;

- 3-ўринга Юнусобод деҳқон бозори;
- 2-ўринга Миробод деҳқон бозори;
- 1-ўринга Фарҳод деҳқон бозори муносиб деб топилди.

Тақдирлаш маросимида “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими раиси М.Зуфаров, Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси шаҳар бўлими раҳбари Б.Абдуқаюмов, Тошкент шаҳар санитар-эпидемиология маркази бош врачи ўринбосари Ж.Мирзамухамедов, “Тошбозорсавдо” уюшмаси бошқаруви раиси ўринбосари Ф.Нуралиевлар кўрик-танлов ўтказилиши натижасида деҳқон бозорларида эришилган ижобий натижалар тўғрисида атрофлича тўхталдилар.

Мазкур тадбирда Тошкент шаҳар туман ҳокимининг ўринбосарлари, Хотин-қизлар қўмитаси раислари, бозорлар раҳбарлари, Хотин-қизлар қўмитасининг бозорлар тизимидаги бошланғич ташкилоти раислари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Рағбатлантирувчи совғаларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Баситханова топширди.

 

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Ахборот хизмати.

Обуна бўлиш

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2024-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 9
Telefon / faks orqali: 1
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 3
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 0
Boshqa usullari orqali: 0
Umumiy soni: 13
Ko’rib chiqilmokda: 2
Javob yuborildi: 11