phone (+99871) 217-30-65
Мобил версияси Хира курадиганлар учун

 

«FARXOD DEHQON BOZORI» ochiq aksiayadorlik jamiyatiакциядорларининг 2013 йил якунлари бўйича навбатдаги умумий йиғилиши

БАЁНИ

25 июн 2014 йил                                     Тошкент шаҳри.

 

Қатнашдилар:

Кузатув Кенгаши раиси:

А.Т. Элтоев

Тошкент шаҳар Учтепа туман хокимининг ўринбосари.

Кузатув кенгаши аъзолари:

Р.А Хакимов

Тошкент шаҳар Савдо департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари

З. Хикматуллаев

Тошкент шаҳар Учтепа туман Савдо департаменти бошлиғи

О. Сайдахмедов

«Тошбозорсавдо» уюшмаси бўлим бошлиғи.

О. В. Юсупов

«Фарход дехқон бозори» ОАЖ акциядори

Таклиф этилганлар:

С.Р. Эшбаев

«Фарход дехкон бозори» ОАЖ директори в.в.б.

Н. В. Ким

«Фарҳод деҳқон бозори» ОАЖ бош хисобчиси

А.Д. Пардаев

«Фарҳод деҳқон бозори» ОАЖ бош мухандиси

У. А. Пулатов

«Фарход дехкон бозори» ОАЖ қимматбаҳо коғозлар мутахассиси

Тўйчиев Н.

«NAZORAT AUDIT» МЧЖ аудитори

Акбарова Я.

Тафтиш комиссиясининг раиси

         Умумий йиғилиш 2014 йил 25 июн куни «FARXOD DEHQON BOZORI» ОАЖ маъмурий биносида ўтказилди. Жамиятда овоз берувчи акцияларнинг умумий сони 43 784 300 тани ташкил этади. Умумий йиғилишда Тошкент шаҳар Хокимияти номидан берилган ишончнома асосида 43 514 800 та овозга эга бўлган хамда 45154 та овозга эга “Тошбозорсавдо” уюшмасидан берилган ишончнома асосида Камолов Т.К., 22 576 та овозга эга бўлган “Бахт Назир” МЧЖ вакили ва 2624 та овозга эга бўлган 6 та жисмоний шахслар қатнашди. Умумий йиғилиш ўтказиш учун кворум 99,6 фоизни (43 585 154 та овоз) ташкил этди.

         Йиғилишда раисликни Кузатув кенгаши раиси Элтоев А.Т. олиб борди.

         Элтоев А.Т. йиғилиш ўтказиш учун кворум 96,59 фоиз бўлганлигини ва йиғилишни очиш ҳақида таклиф тушганлигини маълум қилди ва йиғилишни очиш учун овозга қўйди.

         Йиғилиш қатнашчилари бир овоздан йиғилишни очиш учун овоз бердилар.

         Элтоев А.Т. йиғилиш раёсатига 3 киши: Элтоев А.Т., Камолов Т.К. ва Юсупов О.В.ларнинг номзодлари таклиф этилганлигини билдириб овозга қўйди.

         Йиғилиш қатнашчилари томонидан номзодлар бир овоздан қабул қилинди.

         Йиғилишга котиб этиб Пўлатов У.А. номзоди таклиф этилди ва йиғилиш қатнашчилари томонидан бир овоздан қабул қилинди.

         Элтоев А.Т. йиғилишда акциядорлар хисобини олиб бориш, овоз бериш бюллетенларини тарқатиш, овозлар сонини санаш учун жамият Кузатув кенгаши томонидан тузилган саноқ комиссияси таркибини тасдиқлашни айтиб, саноқ комиссияси номзодлигига таклиф этилган Хайдаров Б.А., Алимова М.М. ва Музафарова Д.М.ларнинг номзодларини овозга қўйди.

         Саноқ комиссияси таркиби бир овоздан қабул қилинди.

         Йиғилиш раиси Элтоев А.Т. умумий йиғилиш кун тартибига Кузатув кенгаши томонидан қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қилди:

1. «Фарход дехкон бозори» ОАЖнинг 2013 йил иш фаолияти юзасидан жамият ижроия органи раҳбарининг хисоботини тасдиқлаш ва унинг иш фаолиятига баҳо бериш.

2. Жамиятнинг 2013 йил якуни бўйича молиявий - хўжалик фаолияти юзасидан Аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш.

3. Жамиятнинг 2013 йил якуни бўйича Тафтиш комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш.

4. Жамият Кузатув кенгашининг 2013 йил фаолияти бўйича хисоботини кўриб чиқиш ва унинг иш фаолиятига баҳо бериш.

5. Жамиятнинг 2013 йил фаолияти якуни бўйича йиллик балансини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2013 йил якуни бўйича соф фойдасини таксимлаш.

7. Жамиятнинг 2014 йилги Бизнес режасини тасдиклаш.

8. Жамият бошкарув раисини сайлаш.

9. Жамиятнинг 2014 йилга мўлжалланган даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.

10. Жамиятнинг 2014 йил фаолияти учун жамият Аудиторини сайлаш ва аудитор хизматига тўланадиган хақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

11. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

12. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

13. Жамиятнинг номини Узбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акцидорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида”ги янги тахрирдаги конунига мувофиклаштириш хакида.

14. Жамиятнинг янги тахриридаги уставини тасдиклаш.

15. Эмиссиявий кимматли когозларни чикариш тугрисидаги карорлари ва кимматли когозлар чикарилуви эмиссия рисолаларига узгартириш киритиш хакида.

16. Жамиятнинг янги тахрирдаги “ижроия орган хакида”ги низомини тасдиклаш.

17. Жамиятнинг янги тахрирдаги “Умумий йигилиш хакида”ги низомини тасдиклаш.

18. Жамиятнинг янги тахрирдаги “Тафтиш комиссияси хакида”ги низомини тасдиклаш.

19. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиклаш.

Йиғилиш раиси Элтоев А.Т. кун тартибини тасдиклаш учун овозга қўйди ва таклиф йиғилиш қатнашчилари томонидан бир овоздан қабул қилинди.

         Йиғилиш қатнашчилари томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан регламент хақида келишиб олинди.

Биринчи масала юзасидан- 15 минут, қолган маърузаларга 5 минутдан, муҳокамада сўзга чиқувчилар учун 5 минутгача вақт ажратишга келишиб олинди. Саноқ комиссияси раиси Хайдаров Б.А. томонидан йиғилиш мухокамасига қўйилган масалалар юзасидан бюллетенлар ёрдамида овоз бериш тартиби хақида тушунтириш берилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан йиғилиш раиси Элтоев А.Т. сўзни жамият директори в.в.б. Эшбаев С.Р.га берди.

Эшбаев С.Р. акциядорларни "Фарход дехқон бозори" ОАЖ нинг 2013 йил молиявий – хўжалик фаолияти якуни бўйича тайёрланган хисобот билан таништирди (Хисобот матни илова қилинади).

Йиғилиш раиси ушбу масала бўйича акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларини қайд этишларини сўради.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан йиғилиш раиси сўзни «NAZORAT AUDIT» МЧЖ аудитори Тўйчиев Н.га берди. Аудитор "Фарход дехкон бозори" ОАЖ 2013 йил молиявий – хўжалик фаолияти юзасидан ўтказилган аудиторлик текшируви қонунчиликка асосан ўтказилганлигини, жамият иш фаолиятида амалга оширилган молиявий-хужалик жараёнлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда олиб борилганлигини айтиб аудиторлик хулосасини тасдиклашни таклиф қилди (хулоса матни илова килинади).

Йиғилиш раиси ушбу масала бўйича акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларини қайд этишларини сўради.

Йиғилиш раиси кун тартибидаги учинчи масала бўйича сўзни жамият тафтиш комиссиясининг раиси Акбарова Я. га берди.

Тафтиш комиссияси раиси Акбарова Я. сўзга чиқиб, жамиятни 2013 йил молиявий – хўжалик фаолияти юзасидан ўтказилган тафтиш натижалари билан таништириб ўтди( хулоса матни илова қилинади).

Йиғилиш раиси ушбу масала бўйича акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларни қайд этишларини сўради.

Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан жамият Кузатув кенгаши раиси Элтоев С.Р. Кузатув кенгашининг 2013 йил давомидаги фаолияти юзасидан батафсил хисобот берди (хисобот илова килинади).

Йиғилиш раиси ушбу масала бўйича акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларини қайд этишларини сўради.

Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан йиғилиш раиси сўзни жамият бош ҳособчиси Ким Н. В.га берди.

Жамият бош хисобчиси Ким Н.В. жамиятнинг 2013 йил молиявий – хўжалик хисоботи (баланс) бўйича батафсил тушунтириш берди.

Йиғилиш раиси ушбу масала бўйича акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларини қайд этишларини сўради.

Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан йиғилиш раиси сўзни жамият бош хисобчиси Ким Н.В.га берди. Ким Н.В. ўз сўзида, жамиятни 2013 йил молиявий – хўжалик фаолиятида олинган соф фойда режадаги 246 618,8 минг сўм ўрнига амалда 274 310,4 минг сўмга, яъни 27 691,6 минг сўмга ошириб бажарилганини таъкидлаб ўтди. Лекин жамият томонидан 2013 йилда соф фойда олинган бўлсада 2013 йил давомида 266 758,3 минг сўм миқдорида юзага келган қарздорликни бартараф қилишга йўналтирилди. Бундан ташқари 2014 йилнинг 1 январ холатига жами 91 373,5 минг сўмлик қарздорлик мавжуд бўлгани учун соф фойдани қуйидагича тақсимлаш: соф фойданинг 5 фоизидан кам бўлмаган қисмини , яъни 13 715,5 минг сўмни жамиятнинг заҳира фондига, 221 627,3 минг сўмни жамият устав фондини кўпайтиришга, 38 967,6 сўмини жамият моддий-техника базасини ривожлантиришга йўналтириш таклифини киритди.

Ушбу масала буйича сўзга чиққан Кузатув кенгашининг аъзоси Юсупов О.В. таклифни қўллаб-қувватлади ва йиғилиш қатнашчиларидан жамиятда юзага келган мураккаб молиявий шароитда олинган соф фойдани захира фонди ва моддий-техника базасини ривожлантиришга йўлланган қисмидан қолганини жамият устав фондини оширишга йўналтиришга розилик беришни сўради.

Йиғилиш раиси ушбу масала буйича акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларини қайд этишларини сўради.

Кун тартибидаги еттинчи масала бўйича сўз жамият бош хисобчиси Ким Н.В.га берилди. У акциядорларни жамиятда 2014 йил учун ишлаб чиқилган бизнес - режа билан батафсил таништириб ўтди (бизнес-режа илова килинади) ва йил давомида зарур бўлган холларда бизнес-режага ўзгартириш киритишни кузатув кенгаши ваколатига бериш таклифини киритди.

Йиғилиш раиси ушбу масала бўйича акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларини қайд этишларини сўради.

Кун тартибидаги саккизинчи масала юзасидан йиғилиш раиси сўзга чиқиб жамият директорини сайлаш амалдаги конун талабларига асосан алтернатив танлов асосида олиб борилиши ва Кузатув кенгаши таклифи билан директор лавозимига сайлаш учун хозирда директор вазифасини вақтинча бажариб келаётган Эшбаев С.Р. ва директор муовини Музрабеков Ш.М. номзодлари киритилганини ва бу масалада акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларини қайд этишларини сўради.

Йиғилиш раиси кун тартибидаги тўққизинчи масала бўйича сўз жамият бош хисобчиси Ким Н. В.га берилди. Ким Н. В. сўзга чиқиб, жамиятни 2014 йилга мўлжалланган даромадлар ва харажатлар сметаси билан таништириб ўтди ва сметага зарур холатларда ўзгартириш киритишни Кузатув кенгаши ваколатига бериш таклифини киритди (даромадлар ва харажатлар сметаси илова килинади). Ушбу масалада сўзги чиққан жамият юрисконсульти Артиков А.А. йил бошида жамиятнинг жуда мураккаб молиявий холатини инобатга олиб “Тошбозорсавдо” уюшмасидан истисно тариқасида 5 фоизлик ажратмадан озод қилиш сўралган эди. Лекин уюшма томонидан илтимосимиз қаноатлантирилмади. Бугунги кунда маълум объектив сабабларга кўра молиявий барқарорлик юзага келмагани сабабли яна бир бор уюшмага таклиф киритиб йилнинг 2 ярим йиллиги учун ажратмадан озод қилиш, ёки 2,5 фоиз миқдорида белгилашни сўраш таклифини киритаман. Кузатув кенгаши раиси Элтоев А.Т. таклифни қўллиб қувватлади.

Йиғилиш раиси ушбу масала буйича акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларини қайд этишларини сўради.

Йиғилиш раиси кун тартибидаги ўнинчи масала юзасидан сўзни жамият қимматли қоғозлар мутахассиси Пўлатов У.А.га берди.

         Пўлатов У.А. Ўзбекистон Республикасининг қонун хужжатларига мувофиқ устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказиш учун Молия Вазирлиги ва Давлат Мулк кўмитаси томонидан белгиланган аудиторлик ташкилотлари рўйхати бўйича танлов асосида қабул қилиниши боис жамият томонидан «NAZORAT AUDIT» МЧЖ, «Импульс Аудит» МЧЖ ва «Аудит Варн» МЧЖ лар билан музокара олиб борилганини, «NAZORAT AUDIT» МЧЖ ўз хизмат ҳақини 1100,0 минг сўм, «Импульс Аудит» 1100,0 минг сўм этиб «Аудит Варн» 1200 минг сўм этиб белгилаганини айтиб ўтди.

Йиғилиш раиси ушбу масала бўйича акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларини қайд этишларини сўради.

Кун тартибидаги ўн биринчи масала юзасидан жамият Кузатув кенгаши раиси Элтоев А.Т. сўзга чиқиб, амалдаги конунчиликка асосан Кузатув кенгаши аъзолари сони 5 кишидан иборат бўлишини, жамият Кузатув кенгаши аъзолигига Учтепа туман хокимининг ўринбосари Элтоев А.Т., Тошкент шаҳар Савдо департаменти бошлиғи ўринбосари Хакимов Р.Х., Учтепа туман Савдо департаменти бошлиғи Хикматуллаев З., Савдо департаменти бўлим бошлиғи Тешабаева Н.М., “Тошбозорсавдо” уюшмаси бўлим бошлиғи Сайдахмедов О. ва жамият акциядори Юсупов А. В. номзодларини киритиш таклифи тушганини айтиб ўтди. Белгиланган тартибга асосан овоз бериш бюллетенида номлари қайд этилган Кузатув кенгаши аъзоларига кумулятив тарзда овоз беришни таъкидлаб ўтди.

Кун тартибидаги ўн иккинчи масала юзасидан жамият Кузатув кенгаши раиси Элтоев А.Т. сўзга чиқиб жамиятни 2014 йил учун Тафтиш комиссиясига Парпиева Д., Эшонова Н., Абдуллаева Г. номзодларини киритиш таклифини берди.

Йиғилиш раиси ушбу масала буйича акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларини қайд этишларини сўради.

Кун тартибидаги ўн учинчи масала юзасидан жамият юрисконсульти Артиков А. А. сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонуни янги тахрирда қабул қилиниши муносабати билан жамият Уставига тегишли ўзгартиришлар киритишни, шу жумладан унинг номини ҳам ўзгартирилишини тақозо этади. Қонуннинг янги таҳриридан келиб чиққан ҳолда акциядорлардан жамиятнинг янги номини, янги тахрирдаги Уставини, қимматли қоғозлар чиқарилуви эмиссия рисоласига киритилаётган ўзгартиришларни, жамиятнинг янги таҳрирдаги “Ижроия органи хақида”, “Умумий йиғилиш ҳақида”, “Тафтиш комиссияси хақида” ги Низомларини, жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаб беришни сўради.

Йиғилиш раиси ушбу масалалар бўйича акциядорлардан ўз бюллетенларида овозларини қайд этишларини сўради.

Кун тартибидаги барча масалаларнинг муҳокамаси тугагандан сўнг овоз бериш натижалари бўйича тайёрланган баённи саноқ комиссия раиси Хайдаров Б.А. ўқиб эшиттирди. (саноқ комиссияси баёни илова қилинади).

Умумий йиғилиш қарор қилади.

1. «Фарход деҳқон бозори» ОАЖ директори в.в.б С.Р. Эшбаевнинг жамиятнинг 2013 йил иш фаолияти юзасидан ҳисоботи (43 585 154 овоз билан) тасдиқлансин ва иш фаолияти қониқарли деб топилсин.

2. Жамиятнинг 2013 йил молиявий – хўжалик фаолияти якуни бўйича аудитор хулосаси (43 585 154 овоз билан) тасдиқлансин..

3. Жамиятнинг 2013 йил молиявий – хужалик фаолияти якуни бўйича Тафтиш комиссиясининг хисоботи (43 585 154 овоз билан) тасдиқлансин.

4. Жамият Кузатув кенгашининг 2013 йилдаги фаолияти хақидаги хисоботи (43 585 154 овоз билан) тасдиқлансин ва иш фаолияти қоникарли деб топилсин.

5. Жамиятнинг 2013 йил молиявий – хўжалик фаолияти якуни бўйича жамият баланси (43 585 154 овоз билан) тасдиқлансин.

6. Жамиятнинг 2013 йил молиявий – хўжалик якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш тартиби (43 585 154 овоз билан) тасдиқлансин.

6.1. Олинган соф фойда 274 310,4 минг сўм:

6.2. Соф фойданинг 5 фоизидан кам бўлмаган қисми, яъни 13 715,5 минг сўми заҳира фондига йўналтирилсин.

6.3. Соф фойданинг 38 967,6 минг сўми жамият моддий-техника базасини ривожлантиришга йўналтирилсин.

6.4. Соф фойданинг 221 627,3 минг сўми жамият устав фондини кўпайтиришга йуналтирилсин.

7. .Жамиятнинг 2014 йилги бизнес – режаси (43 585 154 овоз билан) тасдиқлансин.

8. Жамият директорлигига курсатилган номзодлар (43 585 154 овоз билан) тасдиқланмади

9. Жамиятнинг 2014 йилга мўлжалланган даромадлар ва харажатлар сметаси (43 585 154 овоз билан) тасдиқлансин.

9.1. Жамиятнинг 2014 йилга мулжалланган даромадлар ва харажатлар сметасига зарур холатларда ўзгартириш киритиш ваколати Кузатув кенгашига берилсин.

9.2. “Тошбозорсавдо” уюшмасига жамиятни иккинчи ярим йилликда 5 фоизлик ажратмадан озод қилиш ёки 2,5 фоиз миқдорида белгилаш хақида таклиф киритилсин.

10. «Фарход деҳқон бозори» ОАЖ нинг 2013 йил иш фаолияти учун жамият Аудитори этиб, «Импульс Аудит» МЧЖ (43 585 154 овоз билан) тасдиқлансин ва хизмат хақининг энг кўп миқдори 1 100 000 (бир миллион бир юз минг ) сўм этиб белгилансин.

11. Жамият Кузатув кенгаши қуйидаги таркибда сайлансин:

Элтоев А.Т. (43 585 154 та овоз билан), Хакимов Р.А. (43 585 154 та овоз билан), Тешабаева Н.М. (43 585 154 овоз билан), Сайдахмедов О. (43 585 154 та овоз билан), Юсупов А. В. (43 585 154 та овоз билан).

12. Жамият тафтиш комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқлансин:

Парпиева Д. (43 585 154 овоз билан), Эшонова Н. (43 585 154 овоз билан), Абдуллаева Г.(43 585 154 овоз билан).

13. Жамиятнинг номи Узбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида”ги янги тахрирдаги конунига (43 585 154 овоз билан) мувофиклаштирилсин.

14. Жамият янги таҳрирдаги Устави тасдиқлансин (43 585 154 овоз билан).

15. Жамиятнинг эмиссиявий кимматли когозларни чикариш тугрисидаги карорларига узгартириш киритилсин. (43 585 154 овоз билан).

16. Жамиятнинг янги тахрирдаги “ижроия орган хакида”ги низоми тасдиклансин.. (43 585 154 овоз билан).

17. Жамиятнинг янги тахрирдаги “Умумий йиғилиш ҳақида”ги Низоми тасдиқлансин. (43 585 154 овоз билан).

18. Жамиятнинг янги тахрирдаги “Тафтиш комиссияси ҳақида”ги Низоми тасдиқлансин. (43 585 154 овоз билан).

19. Жамиятнинг ташкилий тузилмаси тасдиқлансин (43 585 154 овоз билан).

Жамият директори в.в.б. Эшбаев С.Р.га акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

 

Йиғилиш раиси                                       Элтоев А.Т.

Йиғилиш котиби                                      Пўлатов У.А.        

Обуна бўлиш

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2023-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 2
Telefon / faks orqali: 1
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 1
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 0
Boshqa usullari orqali: 0
Umumiy soni: 4
Ko’rib chiqilmokda: 2
Javob yuborildi: 2