“Фарход деҳқон бозори” АЖнинг устав фондида давлат улуши 99,38%ни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуни 19-моддасида:
19-модда. Давлат буюртмачилари
Ушбу Қонун мақсадлари учун давлат буюртмачилари деганда қуйидагилар тушунилади:
1) бюджет буюртмачилари:
давлат органлари ва муассасалари;
бюджет ташкилотлари;
харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар;
давлат мақсадли жамғармалари;
бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар;
2) корпоратив буюртмачилар:
давлат корхоналари;
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар;
Бундан келиб чиқиб, “Фарход деҳқон бозори” АЖ ҳам мустақил равишда ёки ихтисослашган ташкилотни жалб этган ҳолда товарнинг (ишнинг, хизматнинг) бошланғич нархини белгилаш орқали барча хизматлар ва товарларни қонунда белгиланган тегишли сайтлар ва тартибларга амал қилган ҳолда товарларни (иш ва хизмат ва товарлар) харид қилади.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ 2018 ЙИЛ 27 СЕНТЯБРДАГИ 3953-СОНЛИ ҚАРОРИДА
Айрим товарлар ва хизматларни тўғридан тўғри харид қилиш кўрсатилган бўлиб, ушбу товарлар ва хизматларни харид қилишда жамият томонидан тендерлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари жамиятда зарурият юзага келганда қонунчилик нормаларига амал қилинган ҳолда товарларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича жамият ва унинг ташкилотлари томонидан ўтказиладиган очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари бўйича керакли ишлар бажарилади.
2024-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni: | |
Og`zaki murojaatlar: | 9 |
Telefon / faks orqali: | 1 |
Korporativ web-sayt / e-mail orqali | 3 |
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: | 0 |
Boshqa usullari orqali: | 0 |
Umumiy soni: 13 | |
Ko’rib chiqilmokda: | 2 |
Javob yuborildi: | 11 |