phone (+99871) 217-30-65
Мобил версияси Хира курадиганлар учун

 

Директор: Таиров Бахром Баходирович

  

 

 

 

 

 

Телефон: (99871) 217-30-65
Қабул кунлари Душанба: 15.00 – 18.00
Жума: 15.00 – 18.00

2022 йилдан буён: «Фарход дехқон бозори» акциядорлик жамиятида  директор в.в.б.

 

Директор: Жураев Шерзод Мардонович

  

 

 

 

 

 

Телефон: (99871) 217-30-65
Қабул кунлари Душанба: 15.00 – 18.00
Жума: 15.00 – 18.00

2020 йилдан буён: «Фарход дехқон бозори» акциядорлик жамиятида директор в.в.б.

Директорнинг 1-ўринбосари: Исмоилов Жахонгир Сирожиддинович    ismoilov
Телефон: (99871) 217-30-65
Қабул кунлари Сешанба: 15.00 – 18.00
Пайшанба: 15.00 – 18.00
 

2019 йилдан буён: «Фарход дехқон бозори» акциядорлик жамиятида директорнинг 1-ўринбосари.

   
Директорнинг ўринбосари: Шодмонов Абдулазиз Акабирович    shodmonov
Телефон: (99871) 217-30-65
Қабул кунлари Сешанба: 15.00 – 18.00
Пайшанба: 15.00 – 18.00
 

2016 йилдан буён: «Фарход дехқон бозори» акциядорлик жамиятида директорнинг ўринбосари.

   
Директорнинг ўринбосари: Мўминов Шухрат Хамраевич    muminov
Телефон: (99871) 217-30-65
Қабул кунлари Сешанба: 15.00 – 18.00
Пайшанба: 15.00 – 18.00
 

2019 йилдан буён: «Фарход дехқон бозори» акциядорлик жамиятида директорнинг ўринбосари.

   
Бош хисобчи: Ким Надежда Владимирвна    kim n
Телефон: (99871) 217-36-74
Қабул кунлари:  Чоршанба: 15.00 – 18.00
2005 йилдан буён: «Фарход дехқон бозори» акциядорлик жамиятида бош хисобчи.  

 

struktura uz

 

Тошкент шаҳар аҳолисини қишлоқ хўжалик махсулотлари билан таъминлашни янада яхшилаш, бозорлар тизимини ривожлантириш мақсадида 1996 йил 25 майда А.Икромов туман хокимининг 526-сонли қарори билан “Фарход дехқон бозори” АЖ ташкил этилди. Бозор фаолият юритиши учун Чилонзорнинг Г9А мавзеидан 3,4 гектар ер майдони ажратиб берилди ва катта хажмда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Бозорга кириб келаётган харидорлар оқими кўпайганини инобатга олиб 2001 йили бозорни янада кенгайтириш мақсадида Тошкент шаҳар хокимининг 24 январдаги 30-сонли қарори билан бозорга қўшимча равишда 1 гектар ер майдони ажратиб берилди, натижада бозорнинг эгаллаган умумий ер майдони 4,4 гектарни ташкил этди.

2003 йил 17 декабрда Тошкент шаҳар хокимининг “Бозор акциядорлик жамиятлари фаолияти тўғрисида”ги 864-сонли қарори билан “Эски жува дехқон бозори” ОАЖнинг “Кўкча Оқтепа” шохобчасини “Фарход дехқон бозори” АЖ тасарруфига ўтказиш хақида қарор қабул қилинди ва 2005 йил 25 июлда топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланди. Шохобча ер майдони 10 740 кв м.ни ташкил этади. Ўтган давр мобайнида шохобчада катта хажмда қурилиш, таъмирлаш, реконструкция ва худудни асфальтлаш ишлари амалга оширилди. Шохобчанинг асосий вазифаси Тошкент шаҳар ахолисини сут махсулотларига бўлган талабини қондиришдан иборат бўлиб, шохобча ихтисослашуви бўйича шаҳарда ягона бўлгани сабабли бошқа туманлардан ҳам харидорлар келиб махсулот харид қилишади.

2008-2009 йиллар давомида бозорда Тошкент шаҳар хокимияти, хомийлар ва жамият маблағи хисобидан 1 миллиард сўмлик қурилиш, реконструкция, таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, бозор республика миқъёсида намунавий бозор мавқъеини олди. Бир неча марта “Тошбозорсавдо” уюшмаси тизимидаги бозорлар ичида фахрли ўринларни эгаллаб келди.

Бугунги кунда асосий бозорда 2534 та савдо ўринлари махсулот етиштирган дехқонлар, тадбиркорларга савдо қилишлари учун берилмоқда. “Кўкча Оқтепа” шохобчасида 230 та савдо ўрни мавжуд. Шаҳар ахолини арзонлаштирилган нархларда сифатли қишлоқ хўжалик махсулотлари билан таъминлаш мақсадида “Элга хизмат Фарход Файз” маъсулияти чекланган жамият ташкил этилди. Корҳона томонидан савдони пластик карточкалар орқали амалга оширилиши туфайли аҳолига қулайлик яратилиши билан бирга корҳонанинг товар айланмаси ҳам ошиб бормоқда. Корҳона фаолияти натижасида бозорда қишлоқ хўжалик махсулотларга нарх-навонинг сунъий ошиб кетиши олди олинди.

2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 7 июндаги 343Ф-сонли фармойиши асосида бозор тасарруфига 26000 квм. ер майдони ажратилиб автотураргоҳ қурилиши амалга оширилди ва уни қабул қилиб ишга тушириш учун Давлат қабул хайъати тузилди. Бугунги кунда автотураргоҳни нормал ишлашини таъминлаш учун солиқ тизимига баъзи ўзгартиришлар киритишни сўраб “Тошбозорсавдо” уюшмаси орқали Тошкент шаҳар хокимиятига таклиф киритилган ва ушбу таклиф ижобий ҳал бўлган тақдирда бозор даромалари кескин ўсиши кутилмоқда, бу эса ўз навбатида бозорни янада ривожланиши учун маблағ ажратишга имкон яратади.  

Бугунги кунда жамиятнинг кўп сонли ишчи-хизматчилари меҳнати туфайли бозорнинг барча молиявий кўрсаткичлари ортиғи билан бажарилиб келмоқда. 2014 йилда олинган соф фойданинг бир қисмини акционерларга дивиденд сифатида тўлаш хақида қарор қабул қилинди. Жамият мутахассислари томонидан бозорнинг 2019 йилгача мўлжалланган истиқбол режаси ишлаб чиқилди. Режада йилдан-йилга бозор даромадларини юқори суръатлар билан ошиб бориши, моддий-техника базасини мустахкамланиши, “Элга хизмат Фарход Файз” МЧЖ шохобчаларини кенгайтирилиши, ахолига хизмат кўрсатиш маданиятини янада яхшиланиши каби масалаларга алохида эътибор қаратилган.

«Фарход дехкон бозори» акциядорлик жамияти Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 5 март 1384- сонли карори билан ташкил этилган. 1996 йил 23 май куни А. Икромов тумани Хокимининг 526- сонли фармойиши билан руйхатга олинган. 1996 йил 30 августда А.Икромов туман Хокимининг 1236 – сонли карори билан «Фарход дехкон бозори» ОАЖга айлантирилган. Жамият тизимида «Кукча Октепа» шохобчаси фаолият юритади.

Жамият манзили: Тошкент шахар – 700138 Учтепа тумани Чилонзор Г9.А мавзеси.

Умумий майдони 5,3 га .ни ташкил этади. Жамият «Тошбозорсавдо» уюшмаси тизимида фаолият юритади.

Жамиятнинг асосий иш фаолияти:

- дехконлар, фермер хужаликлари, тадбиркорлар томонидан етиштирилган кишлок хужалик махсулотларини, хамда хул мевалар, полиз махсулотлари чакана савдосини ташкил этиш;

- жамият тасарруфида ташкил этилган Савдо – харид корхонаси оркали кишлок хужалик махсулотларининг улгуржи ва чакана савдосини ташкил этиш.

Жамиятда штат жадвали буйича 59 та ходим, шу жумладан 16 нафар маъмурият ходимлари, 5 та Сектор мудирлари, 2 та сектор мутахассиси, 16 та фаррош фаолият юритади.

Бозор худудида Учтепа тумани Солик иниспекцияси, Ички ишлар бошкармасининг таянч пунктлари, хамда ветеринария – санитария экспертизаси лабораториясиюритади.

ЖАМИЯТНИНГ ИШ ФАОЛИЯТИ

Жамият уз низомига асосан куйидаги фаолият турларини амалга оширади:

- савдо расталари, савдо уринлари, тургун савдо шахобчаларидан фойдаланган холда кишлок хужалик, озик – овкат ва уларни кайта ишлашдан олинадиган махсулотларининг чакана ва майда улгуржи савдосини ташкил этиш;

- юридик шахсларга ва юридик шахс булмаган якка тартибдаги тадбиркорларга бозорда савдо фаолиятини амалга ошириш хамда хизматлар курсатиш учун шартнома асосида савдо уринлари бериш;

- кишлок хужалик ва халк истеъмоли молларни Савдо – харид корхонаси оркали сотиб олиш ва сотишни ташкил этиш;

- бозор тасарруфида булган бино, иншоот ва майдонларни ижарага бериш;

- бозорда сотувчи ва харидорларга юкори маданий даражада хизмат курсатиш, сотувда сифатли кишлок хужалик, чорвачилик ва озик – овкат махсулотлари булишини таъминлаш, белгиланган турдаги махсулотлар ветеринария – санитария лабораторияси куригидан утган булишини назорат килиш;

- бозор ишларини ва бозор фаолияти билан боглик жараёнларни амалдаги санитария койдаларига, атроф – мухитни, худуддаги эпидемия, эпизоотия ва экология хафсизлигини таъминловчи нормаларга катъий риоя килган холда ташкил этиш;

- бозордаги талаб ва таклифни урганиш, сотилаётган махсулотлар нархини сунъий равишда ошиб кетишини олдини олиш учун Савдо – харид корхонаси оркали фермер хужаликлари, агрофирмалар билан тугридан – тугри тузилган шартномалар асосида арзон ва сифатли махсулотлар савдосини ташкил этиш;

- улчаш воситаларини, омборхоналарни ижарага бериш;

- кимматли когозларни чикариш, сотиб олиш, сотиш ва уларбилан конунда белгиланган тарзда операциялар утказиш.

ЖАМИЯТНИНГ НИЗОМ ФОНДИ

«Фарход дехкон бозори» АЖнинг Низом фонди 43 784 300 (қирқ уч миллион етти юз саксон тўрт минг уч юз ) дона акцияни ёки 4 378 430 000 (тўрт миллиард уч юз етмиш саккиз миллион тўрт юз ўттиз) сумни ташкил килади.

Бир дона акциянинг наминал бахоси – 100 сум.

Шундан Тошкент шахар Хокимиятининг улуши 99,38 фоизни ёки 43514800 дона акция пакетини ташкил килади;

«Мадад» Сугурта компаниясининг улуши 0,32 фоизни ёки 139068 дона акцияни ташкил қилади;

«Тошбозорсавдо» уюшмаси 0,10 фоизни ёки 45154 дона акцияни ташкил килади;

«Фестлинк Инвестмент Компани Лимитед» шўба корхонаси 0,07 фоизини ёки 28997 дона акцияни ташкил килади;

«Бахт-Назир»маъсулияти чекланган жамияти 0,05 фоизини ёки 22576 дона акцияни ташкил килади;

Колган 0,08 фоизини ёки 33705 дона акцияни, мехнат жамоаси хамда эркин савдо улушини ташкил этади.

Жамиятнинг назорат органлари.

Акциядорларнинг умумий йигилиши ва Кузатув Кенгаши бошқарув функцияларидан ташкари, ижроия органининг харакати устидан хам назорат фаолиятини амалга оширади.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хукукини химоя килиш тугрисида»ги конунга асосан, акциядорлик жамиятида молиявий фаолиятини назорат килувчи махсус орган кузда тутилган булиб, тафтиш хайати 3 кишидан таркиб топган.

 

«Фарход дехкон бозори»
АЖ директори в.б


Б.Б. Саидов

Бош хисобчи

Н.В. Ким

Обуна бўлиш

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2023-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 2
Telefon / faks orqali: 1
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 1
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 0
Boshqa usullari orqali: 0
Umumiy soni: 4
Ko’rib chiqilmokda: 2
Javob yuborildi: 2