«Фарход деҳқон бозори» АЖ Кузатув Кенгаши 2025 йил 10 апрел куни соат 11.00да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани Чилонзор Г9А. Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2025 йил 13 март ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2025 йил 4 апрел ҳолатига тузилган.
Кун тартиби:
1. Жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
2. Жамиятнинг 2024 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш;
3. Жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
4. Жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
5. Жамиятнинг 2025 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш;
6. Жамият директорини сайлаш ҳақида;
7. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш;
8. Жамиятда ўтказилган Корпоротив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
9. Жамиятнинг 2025 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш;
10. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт. Акциядорларни рўйхатга олиш 2025 йил 10 апрел соат 10-00 дан бошланади. Маълумот учун телефонлар: (71) 217-30-65
2024-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni: | |
Og`zaki murojaatlar: | 9 |
Telefon / faks orqali: | 1 |
Korporativ web-sayt / e-mail orqali | 3 |
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: | 0 |
Boshqa usullari orqali: | 0 |
Umumiy soni: 13 | |
Ko’rib chiqilmokda: | 2 |
Javob yuborildi: | 11 |