phone (+99871) 217-30-65
Мобил версияси Хира курадиганлар учун

meeting_osa

«Фарход деҳқон бозори» АЖ Кузатув Кенгаши 2022 йил 11 апрел куни соат 12.00да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани Чилонзор Г9А. Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2022 йил 15 март ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2022 йил 5 апрел ҳолатига тузилган.

Кун тартиби:
1. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
4. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.
6. Жамиятнинг 2022 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
7. Жамиятнинг директорини сайлаш.
8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.
10. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
11. Жамиятнинг 2022 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган ҳақининг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
12. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига узгартириш киритиш ва кайта тасдиклаш.
13. Жамият Устав капиталини камайтириш.
14. Жамиятнинг аффилланган шахси билан тузиладиган битимни маъқуллаш.
15. Жамиятнинг акция чиқарилуви тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз¬гартиришлар матнини тасдиқлаш.
16. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт. Акциядорларни рўйхатга олиш 2022 йил 11 апрел соат 11-00 дан бошланади. Маълумот учун телефонлар: (71) 217-30-65

 

Обуна бўлиш

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2024-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 9
Telefon / faks orqali: 1
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 3
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 0
Boshqa usullari orqali: 0
Umumiy soni: 13
Ko’rib chiqilmokda: 2
Javob yuborildi: 11