«Фарход деҳқон бозори» АЖ Кузатув Кенгаши 2021 йил 16 март куни соат 12.00да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани Чилонзор Г9А. Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2021 йил 16 феврал ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2021 йил 10 март ҳолатига тузилган.
1. Жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
4. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш.
6. Жамиятнинг 2021 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
7. Жамият директори билан тузилган шартнома муддатини узайтириш.
8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.
10. Жамиятда ўтказилган Корпоротив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
11. Жамиятнинг 2021 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хақнинг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
12. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.
13. Жамият Устав фондини камайтириш;
14. Жамиятнинг акция чиқарилуви тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўзгартиришлар матнини тасдиқлаш.
15. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.
2024-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni: | |
Og`zaki murojaatlar: | 9 |
Telefon / faks orqali: | 1 |
Korporativ web-sayt / e-mail orqali | 3 |
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: | 0 |
Boshqa usullari orqali: | 0 |
Umumiy soni: 13 | |
Ko’rib chiqilmokda: | 2 |
Javob yuborildi: | 11 |