“Фарход деҳқон бозори” АЖ Кузатув кенгаши 2020 йил 17 март куни соат 11.00.да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.
Манзил: Учтепа туман, Чилонзор Г9А, “Фарход деҳқон бозори” АЖ маъмурий биноси.
Эл. почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш хуқуқига эга акциядорлар реестрини шакллантириш санаси: 2020 йил 13 март.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Жамият директори ва Кузатув кенгаши раисининг жамиятнинг ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича 2019 йил давомида кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги хисоботларини эшитиш;
2. Жамиятнинг 2019 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш;
3. Жамиятнинг 2019 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича тафтиш комиссияси ваколатига киритилган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосасини кўриб чиқиш;
4. Жамиятнинг 2019 йил якунлари бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш;
5. Жамиятнинг 2019 йил якунлари бўйича фойда ва зарарлари хисоб варағини тасдиқлаш, унинг соф фойдасини тақсимлаш;
6. Жамиятнинг 2020 йилга мўлжалланган “Бизнес режаси”ни ҳамда “даромадлар ва харажатлар сметаси”ни тасдиқлаш;
7. Жамият директорини сайлаш ҳақида;
8. Жамият Кузатув кенгашини сайлаш;
9. Жамият Тафтиш комиссиясини сайлаш;
10. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
11. Жамиятнинг 2020 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хақнинг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
12. Жамият ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш;
13. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳақидаги низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.
14. Жамиятнинг ҳудудида замоновий савдо дўконлари ва савдо расталарини қурилиши ҳақида.
Акциядорлар умумий йиғилишига жисмоний шахслар шахсини тасдиқловчи хужжат билан, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт.
Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятида 1 мартдан танишиш мумкин.
Акциядорларни руйҳатга олиш 2020 йил 17 март соат 10.00. дан бошланади.
Маълумот учун телефон: 71-217-30-65.
2024-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni: | |
Og`zaki murojaatlar: | 9 |
Telefon / faks orqali: | 1 |
Korporativ web-sayt / e-mail orqali | 3 |
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: | 0 |
Boshqa usullari orqali: | 0 |
Umumiy soni: 13 | |
Ko’rib chiqilmokda: | 2 |
Javob yuborildi: | 11 |