phone (+99871) 217-30-65
Мобил версияси Хира курадиганлар учун

(.pdf)  Юқлаб олиш

(.pdf)  Юқлаб олиш

«Farxod dehqon bozori» AJ нинг Устави (2019) (.pdf)  Юқлаб олиш

 

“ТАСДИҚЛАНГАН”

«Farxod dehqon bozori» очиқ акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг

«18» декабр 2013 йилдаги

қарори билан

 

Тошкент шаҳар Учтепа тумани хокимияти Тадбиркорлик

субъектларини давлат руйхатидан ўтказиш Инспекцияси томонидан

2013 йил “____” декабрдаги

______________ реестр рақами билан

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН

 

 

 

 

«ELGA XIZMAT FARXOD FAYZ»

SHO’BA KORXONASI

USTAVI

 

 

 

 

Тошкент – 2013 йил

 

 

 

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1.1. «FARXOD DEHQON BOZORI» очиқ акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2013 йил 18 декабрдаги сонли мажлис қарорига асосан ташкил этилган «ELGA XIZMAT FARXOD FAYZ» шўъба корхонаси юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз фаолиятини амалга оширади.

1.2. КОРХОНА «FARXOD DEHQON BOZORI» Очиқ акциядорлик жамияти мулки ҳисобланади.

КОРХОНА таъсисчиси: «FARXOD DEHQON BOZORI» Очиқ акциядорлик жамияти 100138, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Г-9 А манзили бўйича жойлашган, УзСҚБ Учтепа филиалида 20208000300118857001-сонли ҳисоб рақамига эга, МФО 00397, ИНН 200984661, ОКОНХ 71720.

1.3. Корхона, ўз номи кўрсатилган ҳамда ўз белгиси (нишони) ифодаланган доиравий муҳр ва бурчак тамғасига эгадир.

1.4. КОРХОНА Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига, мазкур Устав асосида таъсис этилади ва фаолият кўрсатади.

1.5. КОРХОНА рўйҳатга олингандан кейин юридик шахс мақомига эга бўлади.

1.6. КОРХОНА ўз номидан шартномалар тузиш, мажбуриятлар олиш, хўжалик ва бошқа судларда даъвогар ва жавобгар бўлишга ҳуқуклидир.

1.7. КОРХОНА ўз мустақил балансига, фирма бланки ва товар белгиси ҳамда тимсолига эга. Банкларда ҳисоб ва валюта рақамига эга бўлади.

1.8. КОРХОНА ўз мажбуриятига кўра, унга тегишли барча мол-мулк учун жавоб беради. КОРХОНА ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавоб беради. Давлат КОРХОНА мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди. КОРХОНА таъсисчисининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди, таъсисчи эса, КОРХОНА мажбуриятлари юзасидан субсидиар жавобгар бўлади.

1.9. Корхона Ўзбекистан Республикаси шунингдек, чет элларда филиаллари, шуьба корхоналари, вакотлатхоналар, тайёрлов пунктлари очиши мумкин. Уларнинг раҳбарлари Корхона берган ишончнома асосида ишлайдилар.

1.10. КОРХОНА зарур бўлса, қарз олиши ва қарз бериши мумкин.

1.11. Мазкур Устав шартлари КОРХОНАнинг бутун фаолияти давомида юридик кучга эга бўлади. Башарти, ушбу Устав қоидаларидан бирортасини хақиқий эмас деб топилиши қолган қоидаларнинг бекор қилинишига сабаб бўла олмайди, хақиқий эмас деб топилган қоида ҳуқуқий жихатдан тўғри бўлган бошқа қоидага ўзгартирилади.

2. ШЎЪБА КОРХОНАНИНГ НОМИ, ПОЧТА МАНЗИЛИ ВА ФАОЛИЯТ МУДДАТИ

2.1. Шўъба корхонасининг номи:

  • «ELGA XIZMAT FARXOD FAYZ» sho’ba korxonasi;
  • Ўзбек тилида қисқартирилган номи - «ELGA XIZMAT FARXOD FAYZ» ShK;
  • Рус тилида тўлиқ ном – Дочернее предприятие - «ELGA XIZMAT FARXOD FAYZ»;
  • Рус тилида қисқартирилган номи - ДП «ELGA XIZMAT FARXOD FAYZ», кейинчалик матнда “КОРХОНА” деб юритилади.

2.2. “КОРХОНА”нинг почта манзили: Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Г-9А, “Фарход деҳқон бозори” ОАЖ ҳудудида.

2.3. КОРХОНАнинг фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган.

3.КОРХОНА ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ ВА ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ

3.1. КОРХОНАнинг асосий мақсади – Аҳолига қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини узлуксиз арзон нархларда етказиб бериш ва қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини сунъий равишда нархларини ошишини олдини олиш.

3.2. КОРХОНА асосий мақсадини амалга ошириш учун қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:

  • деҳқон бозорларида сотиладиган асосий қишлоқ-хўжалик, чорва ва паррандачилик маҳсулотларини аҳолига нақд пулга ва пластик карточкаларига тўлов терминаллари орқали сотишни ривожлантириш;
  • қишлоқ-хўжалик маҳсулотлари (картошка, пиёз, гуруч, сабзи, гўшт, карам, ҳул мевалар ва сабзавотлар), балиқ, парранда гўшти, тухум, полиз ва дуккакли маҳсулотлар ҳамда бошқа барча зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини тайёрлаш, сотиш, сақлаш, транспортировка қилиш;
  • Ўзбекистон Республикаси вилоятларида тайёрлов пунктларини очиш ва уларда қишлок хўжалик маҳсулотларини амалдаги қонунчиликка асосан сотиб олиш;
  • чакана савдо фаолиятини амалга ошириш.

4. КОРХОНАНИНГ ЮРИДИК МАҚОМИ

4.1. КОРХОНА юридик шахс ҳисобланади.

4.2. Давлат ва унинг органлари КОРХОНАнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. КОРХОНА ўз таъсисчисининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, таъсисчининг айби билан КОРХОНА ночор (банктрот) бўлиб қолганда, таъсисчи корхонанинг қарзлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади.

4.3. КОРХОНА ўз номидан шартнома, битимлар тузишга, мулкий ва шахсий номулкий хуқуқларга эга бўлишга хамда улар учун жавобгар бўлишга, судда даъвогар ва жавобгар бўлишга хақли.

4.4. КОРХОНА ўз иш режаларини мустақил шакллантиради, шу ҳисобида унинг нарҳини хамда маҳсулот ва хизматларни етказиб бериш шартларини шартнома асосида белгилайди.

4.5. КОРХОНА мулки қуйидагилардан ташкил топади:

  • Таъсисчининг пул ва моддий бадалларидан;
  • Товарларни, ишларни, хизматларни сотишдан шунингдек бошқа хўжалик фаолиятидан тушган даромадлардан.
  • Маҳаллий хокимиятлардан тушган тушумдан;
  • Корхона, ташкилот ва аҳолидан тушган хомийлик маблағлари;

4.6. КОРХОНА, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ўз мулкига эгалик қилади, фойдаланади, тасарруф этади.

4.7. КОРХОНА, мустақил балансга эга бўлиб, тўлиқ хўжалик ҳисоб-китоб, ўз-ўзини маблағ, ўз-ўзини молиялаш асосида юритади.

4.8. КОРХОНА беғараз грант маблағлари, ҳомийлик ёрдами, кредит ва қарзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

5. КОРХОНАНИНГ УСТАВ ФОНДИ

5.1. Таъсисчи бадаллари ҳисобидан корхона Устав фонди 4 000 000 (тўрт миллион) сўм белгиланган. Кузатув кенгашининг 2013 йил 18 декабрдаги йиғилиш баённомаси қарорига мувофиқ пул маблағлари кўринишида Устав фондига киритиш орқали шакллантиради.

5.2. Устав фондининг 30 фоизи Корхона рўйхатга олинишига қадар киритилади, қолган қисми рўйхатдан ўтган кундан бошлаб бир йил ичида киритилиши лозим.

5.3. Таъсисчи Устав фондидаги улушлари пул маблағлари кўринишда киритади.

5.4. КОРХОНА кўрган фойда ҳисобидан заҳира (15 фоиз) ва бошқа фондлар тузиши мумкин. Фондларни барпо қилиш, уларнинг ҳажмларини белгилаш ва ишлатиш тўғрисидаги қарор Таъсисчи томонидан қабул қилинади.

5.5. Таъсисчи қарорига биноан Устав фонди камайтирилиши мумкин. Корхона Уставига тегишли ўзгартириш киритишни рўйҳатга олиш вақтида қонун ҳужжатларида белгиланган Устав фондининг минимал микдоридан кам бўлса, Корхона Устав фондини камайтиришга ҳақли эмас.

6. ДАРОМАДНИ ТАҚСИМЛАШ ВА ЗИЁНЛАРНИ ҚОПЛАШ

6.1. Барча мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг, КОРХОНА ихтиёрида қоладиган маблағлар КОРХОНА даромадини ташкил этади.

6.2. КОРХОНА қишлоқ-хўжалик маҳсулотларига 10 фоиздан ортиқ бўлмаган устама нархларни қўллаган ҳолда пластик карточкалари орқали ёки накд пулга ўз махсулот ва хизматларини сотади.

6.3. Молиявий - хўжалик фаолияти натижасида вужудга келган зиёнларни коплаш ушбу устав ва амалдаги конунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

 7. КОРХОНАНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ

7.1. КОРХОНАнинг бошқарув органлари қуйидагилар:

- Таъсисчи;

- Директор.

7.2. Корхонада Кузатув Кенгаши тузилмайди.

 8. КОРХОНА ТАЪСИСЧИСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

8.1. КОРХОНА таъсисчи ушбу Уставнинг бошқа моддаларида қайд этилган ҳуқуқлар билан бир қаторда, яна қуйидагиларга ҳақли:

  • КОРХОНА мулкининг эгаси ҳуқуқларини амалга ошириш, уларни бошқариш, ижроия органини ва тафтиш комиссиясини шакллантириш;
  • Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
  • КОРХОНА фаолиятига, унинг мулки, фойдаси, зарарларига таълуқли маълумотларни биринчи талабидаёқ олиш, бухгалтерия ҳисоботи ва бошқа хужжатлар билан танишиш, КОРХОНАнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш;
  • Молиявий режалар ва уларни ижро этилганлиги ҳақидаги ҳисоботларни хисоботларни тасдиқлаш;
  • КОРХОНА фондлари миқдорининг ташкил бўлиш манбааларини ва фойдаланиш тартибини, уларнинг нимага мўлжалланишини белгилаш;
  • Таъсисчи КОРХОНА махсулотларини олишда ва кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланишда имтиёзга эга;
  • Корхонани тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;
  • Таъсисчи КОРХОНА фаолияти билан боғлиқ ва ҳар қандай масалаларни ҳал қилишга ҳақли.

8.2. КОРХОНА таъсисчиси ушбу Уставда қайд этилган ўз мажбуриятлари билан бир қаторда:

  • Зарур бўлганда керакли малакаси бор ходимларни КОРХОНАда ишлаш учун жалб қилади;
  • КОРХОНА фаолияти учун зарур бўлган хом-ашё, жиҳозлар, маҳсулотларни сақлаш учун хоналар, маҳсус кийимлар хамда ёрдамчи ашёлар билан таъминлаб беради;
  • КОРХОНАга фаолияти учун зарур бўлган техника, технологияга оид бўлган ва бошқа ахборотларни тақдим этади;
  • КОРХОНА олдига қўйилган мақсадларга эришишга ёрдам берувчи бошқа фаолиятларни амалга оширади.
  • 9. Директор
  • КОРХОНАнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи Директор бўлиб, Директор корхонанинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга оширади.
  • КОРХОНА Директори:
  • ишончномасиз КОРХОНА номидан иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди ва битимлар тузади;
  • КОРХОНА номидан вакиллик қилиш ҳуқуқи учун ишончномалар беради, банкларда ҳисоб ва бошқа рақамларни очади;
  • КОРХОНА ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва уларни бекор қилади, ходимларга нисбатан рағбатлантириш чораларини ва интизомий жазоларни қўллайди;
  • КОРХОНАнинг барча ходимларига мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
  • Таъсисчи қарорларининг тайёрлашни ва бажарилишини ташкиллаштиради ва уларни бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни такдим этади;
  • КОРХОНАнинг мол-мулкини, шу жумладан унинг пул маблағларини Таъсисчи қарорларида белгиланган доирада тасарруф этади;
  • хисоботларни такдим этишни ташкиллаштиради, шунингдек Таъсисчига ҳар куни товарлар сотилиши ва қолдиғи тўғрисида маълумотлар ҳамда ҳар 5 кунда товарайланмаси ва қолдиқлари тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади;
  • Таъсисчи томонидан унга юкланган бошқа вазифаларни бажаради.
  • КОРХОНА Таъсисчиси бўлган «FARXOD DEHQON BOZORI» Очиқ акциядорлик жамияти директори лавозимидаги шахс бир вақтнинг ўзида КОРХОНА Директори ҳисобланади.

10. КОРХОНА ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ЭТИШ. ҲИСОБОТ ВА ТЕКШИРУВ

 10.1. Таъсисчи КОРХОНАнинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга ошириш пайтида, корхона ҳужжатлари билан танишиб чиқишга ва унинг мулкий бойликларини текширишга ҳақли.

 10.2. КОРХОНАнинг молиявий-хўжалик ва тижорат фаолиятини текшириш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ давлат солиқ идоралари ва бошқа ваколатли идоралар томонидан амалга оширилади.

10.3. КОРХОНА Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда савдони назорат касса машинаси орқали ҳамда тўлов терминали орқали амалга оширади ва кундалик нақд пул тушумларини банк кассаларига тўлиқ кирим қилади.

10.4. КОРХОНА томонидан амалга оширилган кундалик нақд пул тушумлари бозорлардаги солиқ идоралари таянч пунктлари ходимлари томонидан назорат қилинади.

10.5. КОРХОНАнинг йиллик балансини таъсисчи ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15-мартига қадар тасдиқлайди.

11. НИЗОЛАPНИ ХАЛ ЭТИШ

11.1. Уставга кўра, келиб чиққан баpча низолаp ва келишмовчиликлаp Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзаро келишиш йўли билан ҳал этилади. Вужудга келган низолаp ва келишмовчиликлаpни музокаpа йўли билан ҳал қилишнинг имкони бўлмаса, Хўжалик суди орқали ҳал этилади.

12. КОРХОНА ХОДИМЛАРИ

12.1. КОРХОНА ходимларининг иш ва дам олиш тартиби, уларнинг ижтимоий таъминоти ҳамда ижтимоий суғуртаси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари меъёрлари билан тартибга солинади.

12.2. КОРХОНАда меҳнат муносабатлари, шу ҳисобда ишга ёллаш ва ишдан бўшатиш, иш ва дам олиш тартиби, иш ҳақи тўлови, кафолатлар ҳамда компенсация масалалари шахсий меҳнат шартномаси (битим) билан тартибга солинади.

13. КОРХОНАНИ ТУГАТИШ УЧУН АСОСЛАР

13.1. Таъсисчининг қарорига кўра.

13.2. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа асосларга биноан корхона тугатилиши мумкин.

14. КОРХОНАНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ

14.1. КОРХОНАни кайта ташкил этиши ёки тугатиш Ўзбекистон Республикасининг амадаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибида амалга оширилади.

14.2. Уставда ўз ифодасини топмаган масалалаp Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлаpи асосан таpтибга солинади.

 

Обуна бўлиш

МУРОЖААТЛАР СТАТИСТИКАСИ

2024-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 9
Telefon / faks orqali: 1
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 3
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 0
Boshqa usullari orqali: 0
Umumiy soni: 13
Ko’rib chiqilmokda: 2
Javob yuborildi: 11