Тошкент шаҳар аҳолисини қишлоқ хўжалик махсулотлари билан таъминлашни янада яхшилаш, бозорлар тизимини ривожлантириш мақсадида 1996 йил 25 майда А.Икромов туман хокимининг 526-сонли қарори билан “Фарход дехқон бозори” АЖ ташкил этилди. Бозор фаолият юритиши учун Чилонзорнинг Г9А мавзеидан 3,4 гектар ер майдони ажратиб берилди ва катта хажмда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Бозорга кириб келаётган харидорлар оқими кўпайганини инобатга олиб 2001 йили бозорни янада кенгайтириш мақсадида Тошкент шаҳар хокимининг 24 январдаги 30-сонли қарори билан бозорга қўшимча равишда 1 гектар ер майдони ажратиб берилди, натижада бозорнинг эгаллаган умумий ер майдони 4,4 гектарни ташкил этди.
2003 йил 17 декабрда Тошкент шаҳар хокимининг “Бозор акциядорлик жамиятлари фаолияти тўғрисида”ги 864-сонли қарори билан “Эски жува дехқон бозори” ОАЖнинг “Кўкча Оқтепа” шохобчасини “Фарход дехқон бозори” АЖ тасарруфига ўтказиш хақида қарор қабул қилинди ва 2005 йил 25 июлда топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланди. Шохобча ер майдони 10 740 кв м.ни ташкил этади. Ўтган давр мобайнида шохобчада катта хажмда қурилиш, таъмирлаш, реконструкция ва худудни асфальтлаш ишлари амалга оширилди. Шохобчанинг асосий вазифаси Тошкент шаҳар ахолисини сут махсулотларига бўлган талабини қондиришдан иборат бўлиб, шохобча ихтисослашуви бўйича шаҳарда ягона бўлгани сабабли бошқа туманлардан ҳам харидорлар келиб махсулот харид қилишади.
2008-2009 йиллар давомида бозорда Тошкент шаҳар хокимияти, хомийлар ва жамият маблағи хисобидан 1 миллиард сўмлик қурилиш, реконструкция, таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, бозор республика миқъёсида намунавий бозор мавқъеини олди. Бир неча марта “Тошбозорсавдо” уюшмаси тизимидаги бозорлар ичида фахрли ўринларни эгаллаб келди.
Бугунги кунда асосий бозорда 2534 та савдо ўринлари махсулот етиштирган дехқонлар, тадбиркорларга савдо қилишлари учун берилмоқда. “Кўкча Оқтепа” шохобчасида 230 та савдо ўрни мавжуд. Шаҳар ахолини арзонлаштирилган нархларда сифатли қишлоқ хўжалик махсулотлари билан таъминлаш мақсадида “Элга хизмат Фарход Файз” маъсулияти чекланган жамият ташкил этилди. Корҳона томонидан савдони пластик карточкалар орқали амалга оширилиши туфайли аҳолига қулайлик яратилиши билан бирга корҳонанинг товар айланмаси ҳам ошиб бормоқда. Корҳона фаолияти натижасида бозорда қишлоқ хўжалик махсулотларга нарх-навонинг сунъий ошиб кетиши олди олинди.
2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 7 июндаги 343Ф-сонли фармойиши асосида бозор тасарруфига 26000 квм. ер майдони ажратилиб автотураргоҳ қурилиши амалга оширилди ва уни қабул қилиб ишга тушириш учун Давлат қабул хайъати тузилди. Бугунги кунда автотураргоҳни нормал ишлашини таъминлаш учун солиқ тизимига баъзи ўзгартиришлар киритишни сўраб “Тошбозорсавдо” уюшмаси орқали Тошкент шаҳар хокимиятига таклиф киритилган ва ушбу таклиф ижобий ҳал бўлган тақдирда бозор даромалари кескин ўсиши кутилмоқда, бу эса ўз навбатида бозорни янада ривожланиши учун маблағ ажратишга имкон яратади.
Бугунги кунда жамиятнинг кўп сонли ишчи-хизматчилари меҳнати туфайли бозорнинг барча молиявий кўрсаткичлари ортиғи билан бажарилиб келмоқда. 2014 йилда олинган соф фойданинг бир қисмини акционерларга дивиденд сифатида тўлаш хақида қарор қабул қилинди. Жамият мутахассислари томонидан бозорнинг 2019 йилгача мўлжалланган истиқбол режаси ишлаб чиқилди. Режада йилдан-йилга бозор даромадларини юқори суръатлар билан ошиб бориши, моддий-техника базасини мустахкамланиши, “Элга хизмат Фарход Файз” МЧЖ шохобчаларини кенгайтирилиши, ахолига хизмат кўрсатиш маданиятини янада яхшиланиши каби масалаларга алохида эътибор қаратилган.
2024-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni: | |
Og`zaki murojaatlar: | 9 |
Telefon / faks orqali: | 1 |
Korporativ web-sayt / e-mail orqali | 3 |
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: | 0 |
Boshqa usullari orqali: | 0 |
Umumiy soni: 13 | |
Ko’rib chiqilmokda: | 2 |
Javob yuborildi: | 11 |