Шрифт танлаб олинг Arial Times New Roman
Белгилар орасида оралиқ масофа (кернинг): Стандарт Ўртача Катта
Жорий йилнинг 21 май куни Республика биржа марказида Марказ томонидан хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, фонд биржаси, Марказий депозитарий ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг рахбарлари ва мутахассислари учун кенгайтирилган семинар ўтказилди.
Мазкур семинар жорий йилнинг 7 май куни кучга кирган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ва “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтиришга бағишланди.
Халқимизда бозорлардаги тўкинлик, маънавий муҳит, ўзаро биродарлик ва ҳамжиҳатлик муносабатлари миллатнинг нечоғлик маърифатли эканини ҳам белгилайди деган гап бор.
Давлатимиз сиёсати натижаси ўлароқ, бугун бутун дунёда молиявий инқироз жараёнлари кечаётган бир пайтда ҳам юртимиз бозорлари расталарида тўкинликка гувоҳ бўлиб турибмиз. Аҳолимиздан эса ўзаро ҳурматни сақлаган ҳолда бозорлардаги нарху наво ҳамда муҳит даражасини асраб туриш талаб этилмоқда, холос.