«FARXOD DEHQON BOZORI» АЖ
КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ
МАЖЛИС БАЁНИ
2015 йил 14 август | Тошкент ш. |
Мажлисда қатнашганлар:
О. Сайдахмедов |
«Тошбозорсавдо» уюшмаси бош мутахассиси |
Кузатув кенгаши аъзолари: |
|
Р.А. Хакимов |
Тошкент шаҳар Савдо департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари |
Н.М. Тешабаева |
Тошкент шаҳар Савдо департаменти булим бошлиғи |
А.Т. Элтоев |
Тошкент шаҳар Учтепа туман хокимининг ўринбосари. |
О. В. Юсупов |
«Фарход дехқон бозори» АЖ акциядори |
Таклиф этилганлар:
Б.Б. Саидов |
«Фарход дехкон бозори» АЖ директори |
Н. В. Ким |
«Фарҳод деҳқон бозори» АЖ бош хисобчиси |
А.А. Артиков |
«Фарҳод деҳқон бозори» АЖ юрисконсульти |
У.А. Пулатов |
«Фарход дехкон бозори» АЖ қимматбаҳо коғозлар мутахассиси |
КУН ТАРТИБИ:
1. Жамиятнинг янги чиқарилган акцияларини уюштирилган биржадан ташқари савдоларга чиқариш учун бир дона акция нархини тасдиқлаш.
2. Жамиятнинг янги чиқарилган акцияларини савдога чиқариш.
Кун тартибига киритилган биринчи масала юзасидан жамият директори Б.Б. Саидов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли қарори ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 4 майдаги 419-сонли қарорининг 2-иловасига мувофиқ “Ишлаб чиқаришни янада модернизациялаш, техник қайта жихозлаш, рақобатбардош махсулотлар чиқаришни ташкиллаштириш мақсадида ошкора савдоларда хусусий мулк эгалиги шарти билан хўжалик бошқаруви органларининг давлат активлари ва улушлари, биринчи навбатда хорижий инвесторларга сотилиши лозим бўлган корхоналарлар рўйхати” тасдиқланиб, ушбу рўйхатда “Farhod dehqon bozori” АЖнинг хам Устав фондидаги давлат(хокимият) улушини 51 фоиз миқдорида сақлаб қолган холда қўшимча акциялар чиқариш кўзда тутилганлиги, шу муносабат билан жамият Кузатув кенгаши томонидан жамият Устав фондини кўпайтириш бўйича “Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор” тасдиқлангани, унда акцияларнинг бахоси, амалдаги қонун асосида қимматли қоғозлар билан савдо қилувчи савдо ташкилотчиларининг савдо майдонларида юзага келган нархлар конъюнктурасидан келиб чиқиб, Кузатув Кенгаши томонидан белгиланиши, аммо номинал қиймати 111 сўмдан кам бўлмаган баҳода жойлаштирилиши кўзда тутилганини маълум қилди.
“Тошбозорсавдо” уюшмасининг қимматли қоғозлар билан савдо қилувчи савдо ташкилотчилари “Тошкент РФБ” АЖ хамда “Elsis Savdo” АЖ га 2015 йил 18 июнда 661 ва 662-сонли хатлар билан мурожаат этилгани, “Тошкент РФБ”нинг 2015 йил 23 июнда 01/07-14-647-сонли хатида « Farhod dehqon bozori » АЖнинг акцияларини сотилиши буйича 2014 йил 17 майда 69 дона акция бўича битим тузилганлиги, бунда 1 дона акциянинг сотилиш киймати 107,1 сумдан сотилганлиги ва “Elsis Savdo” АЖнинг 2015 йил 25 июндаги 02-08/81-сонли жавоб хати билан берилган маълумотда 2007 йил 23 октябрда 100,72 сумдан акциялар сотилганлиги тўғрисида маълумот беришганлигини билдирди.
“Тошкент РФБ” АЖ хамда “Elsis Savdo” АЖнинг жавоб хатида келтирилган жамият акциялари олди-сотди битимларига 3 йилдан ортиқ муддат ўтгани сабабли, хозирги кундаги бозор нархи хисобланмаслиги, шунингдек, жамият зарар билан чиққани боис, жамият акцияларини “Тошкент РФБ” АЖ листингига киритиш имкони йўқлиги маълум қилингани, биржа листингига киритилмаган жамиятларнинг қимматли қоғозлари билан биржадан ташқари электрон савдо тизими “Elsis Savdo” орқали битимлар амалга оширилиши мумкинлиги айтиб ўтилгани, шу сабабли “Elsis Savdo” АЖ талаби асосида жамият акцияларини бахолатиш ишлари амалга оширилгани ва “Тошкент вилояти бахолаш ва консалтинг маркази” хисоботига кўра янги чиқарилган бир дона акциянинг бозор қиймати 575 сўм миқдорида бахоланганлиги юзасидан хисобот тақдим этилганини билдирди.
Кузатув кенгаши аъзолари, акцияларни бахолаш хисоботи билан танишиб чиқиб, жамиятнинг янги чиқарилган (Q0190-7-рақам билан рўйхатга олинган) акцияларини бир донасини 575 сўмдан белгиланган тартибда жойлаштириш таклиф этилди.
Таклиф барча Кузатув кенгаши аъзолари томонидан маъқулланди.
Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича жамият мутахассиси У.А.Пулатов сўзга чиқиб, жамиятнинг қўшимча чиқарилган акцияларини қимматли қоғозлар билан савдо қилувчи ташкилот биржа листингига киритиш имкони бўлмагани боис, Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган “Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор”га мувофиқ, жамият акцияларини биржадан ташқари электрон савдо тизими “Elsis Savdo” орқали битимлар тузиш йўли билан савдога чиқариш таклифини киритди.
Ушбу таклиф мажлис қатнашчилари томонидан овозга қўйилди ва бир овоздан тасдиқланди. Юқоридагиларни инобатга олган холда,
ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ:
1. Жамиятнинг қўшимча чиқарилган акцияларини сотувга чиқариш мақсадида, бир дона акциянинг бозор қийматини бахолаш ишлари амалга оширилгани инобатга олинсин ва жамиятнинг қўшимча чиқарилган акцияларининг бир донасини жойлаштириш нархи 575 (ўн уч минг) сўм миқдорида белгилансин.
2. Жамиятнинг Q0190-7-рақам билан рўйхатга олинган “Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор”га мувофиқ жамият акцияларини биржадан ташқари электрон савдо тизими “Elsis Savdo” орқали битимлар тузиш йўли билан савдога чиқариш маъқуллансин.
3. Жамият директори Б.Б.Саидовга жамиятнинг қўшимча чиқарилган акцияларини белгиланган тартибда савдога чиқарилишини таъминлаш юклатилсин.
Мажлис раиси | О. Сайдахмедов |
Мажлис котиби | У. А. Пулатов |
Кузатув кенгаши аъзолари |
Р. А. Хакимов Н.М. Тешабаева А.Т. Элтоев А. В. Юсупов |
За 2024 год поступило обращений: | |
Устные обращения | 9 |
По телефону / факсу | 1 |
Через корпоративный сайт / эл. почту | 3 |
Посредством Единого портала интерактивных гос. услуг | 0 |
Другими способами | 0 |
Всего: 13 | |
Находятся на рассмотрении: | 2 |
Ответ отправлен: | 11 |