“Фарход деҳқон бозори” АЖ Кузатув кенгаши 2018 йил 18 апрел куни соат 11.00.да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.

Манзил: Учтепа туман, Чилонзор Г9А, “Фарход деҳқон бозори” АЖ маъмурий биноси.

Эл. почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш хуқуқига эга акциядорлар реестрини шакллантириш санаси: 2018 йил 12 апрель.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

- Жамият директори ва Кузатув кенгашининг йиллик хисоботини, жамиятнинг ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги хисоботларини эшитиш.

- Жамиятнинг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.

- Жамиятнинг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича тафтиш комиссияси ваколатига киритилган масалалар , шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосасини кўриб чиқиш.

- Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.

- Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича фойда ва зарарлари хисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.

- Жамиятнинг 2018 йилга мўлжалланган “Бизнес режаси”ни ҳамда “даромадлар ва харажатлар сметаси”ни тасдиқлаш.

- Жамият директори меҳнат шартномасини узайтириш.

- Жамият Кузатув кенгашини сайлаш.

- Жамият Тафтиш комиссиясини сайлаш.

- Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

- Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан 3 йил мобайнида талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдириш.

- Акциядорлар умумий йиғилишига жисмоний шахслар шахсни тасдиқловчи хужжат билан, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт.

Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятида 3 апрелдан танишиш мумкин.

Акциядорларни руйҳатга олиш 2018 йил 18 апрел соат 10.00. дан бошланади.

Маълумот учун телефон: 217-30-65.