25 июн 2014 йил Тошкент шаҳри

Қатнашдилар:

Кузатув Кенгаши аъзолари:

А.Т. Элтоев Тошкент шаҳар Учтепа туман хокимининг ўринбосари.
Р.А. Хакимов Тошкент шаҳар Савдо департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари
Н.М.Тешабаева Тошкент шаҳар Савдо департаменти булим бошлиғи
О. Сайдахмедов «Тошбозорсавдо» уюшмаси бўлим бошлиғи.
О. В. Юсупов «Фарход дехқон бозори» ОАЖ акциядори

Таклиф этилганлар:

С.Р. Эшбаев «Фарход дехкон бозори» ОАЖ директори в.в.б.
Н. В. Ким «Фарҳод деҳқон бозори» ОАЖ бош хисобчиси
У. А. Пулатов «Фарход дехкон бозори» ОАЖ қимматбаҳо коғозлар мутахассиси

Жамият Кузатув кенгаши аъзосиР.А. Хакимов мажлисда кворум борлигини маълум қилиб мажлисни очиқ деб эълон қилди ва кун тартибига қуйидаги масалани киритишни таклиф этди.

КУН ТАРТИБИ:

1. «Фарҳод деҳқон бозори» ОАЖ Кузатув кенгаши раисини сайлаш ҳақида.

Маърузачи: Р.А. Хакимов

Кун тартиби бир овоздан қабул қилинди.

Кун тартибидаги масала бўйича жамият Кузатув кенгаши аъзоси Хакимов Р.А. сўзга чиқиб,Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонунига асосан бугун бўлиб ўтган жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишида 5 кишидан иборат Кузатув кенгашининг янги таркиби сайланди. Янги таркибдаги Кузатув кенгашининг биринчи мажлисида ташкилий масалани кўриб чиқилиши яъни Кузатув кенгаши раиси сайланиши лозим. Кейинги муддатларда Кузатув кенгаши раислигини Учтепа туман хокими ўринбосари Элтоев А.Т. олиб борди ва акциядорларнинг умумий йиғилиши Кузатув кенгаши фаолиятига ижобий баҳо берди. Кузатув кенгаши раҳбарлигида жамият молиявий-хўжалик фаолиятида ижобий натижаларга эришганини таъкидлаб ўтиш лозим. Юқоридагиларни эътиборга олиб, мен Кузатув кенгашининг раислигига Элтоев А.Т. номзодини таклиф этаман.

Мажлис қатнашчилари томонидан кун тартибидаги масала атрофлича мухокама қилиниб мажлис

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. «Фарҳод деҳқон бозори» ОАЖ Кузатув кенгашиниг раиси этиб Элтоев А.Т. сайлансин.

2. «Фарход дехқон бозори» ОАЖ директори в.в.б. С.Р. Эшбаев ва қимматбаҳо қоғозлар билан ишлаш мутахассиси Пўлатов У.А.ларга ушбу мажлис қарори хақида тегишли идораларга белгиланган муддатларда маълумот бериш вазифаси топширилсин.

Мажлис раиси:

Мажлис котиби:

Кузатув кенгаши аъзолари:

Р.А. Хакимов

У.А. Пулатов

А.Т. Элтоев

Н.М.Тешабаева

О. Сайдахмедов

А. В. Юсупов